Шўртан газ кимё мажмуасида "Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг навбатдаги беллашуви бўлиб ўтди
Шўртан газ кимё мажмуасининг фаоллар залида "Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг навбатдаги беллашуви Темир йўл транспорти хизмати - РАИЛВАЙ, Маиший хўжалик хизмати - АХО МИКС,ТМ ва ХА цехи - Тайёр маҳсулот жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.
3 раунд давом этган мазкур интеллектуал шоу натижаларига кўра Темир йўл транспорти хизматининг - РАИЛВАЙ жамоаси 5 - балл билан навбатдаги беллашув ғолибига айланишди.
"БРЕЙН РИНГ" интеллектуал шоусининг навбатдаги беллашуви натижалари:
Қизиқарли баҳс мунозараларга бой бўлган мазкур интеллектуал беллашувда томошабинлар билан ҳам "ўйин ичида ўйин" ўтказилиб, бошловчи томонидан берилган интеллектуал саволларга аниқ ва тўғри жавоб берган фаол иштирокчиларга "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ маъмурияти ҳамда Касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Қизиқарли баҳс ва мунозараларга бой руҳда ўтган ўйин якунига кўра беллашувнинг энг яхши ўйинчиси дея Маиший хўжалик хизматининг - АХО МИКС жамоаси аъзоси Шахноза Йўлдошова топилди.