ШГКМда навбатдан ташқари таъмирлаш ишлари амалга оширилди
Шўртан газ кимё мажмуасидаги технологик қурилмаларнинг ишончлилигини ошириш, шунингдек, хомашё газини қайта ишлаш жараёнида ускуналарнинг самарадорлик кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида Этилен цехидаги БА11.03 пиролиз печида навбатдан ташқари профилактик таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Маълумки қурилма хом ашёни тайёрлаш, тўйинтириш учун сувни тайёрлаш, этанни пиролизга учратиш ва газларни ажратишдан олдин пиролиз газини тоблаш учун мўлжалланган. Ажратиб олинган этан қурилма учун хом ашё ҳисобланади. Пиролиз жараёнида, таркибида этилен ишлаб чиқариш учун зарур бўлган компонентлар мавжуд бўлган пиролиз гази олинади.
Навбатдан ташқари таъмирлаш даврида қуйидаги ишлар амалга оширилди:
- Пиролиз печига кириш ва чиқиш қувур узатгичларига белгиланган схема асосида тиқинлар ўрнатилди;
- Печ радиант змевикларини мувозанатини сақлаб турувчи қисмларини қимирламайдиган қилиб маҳкамлаш пружиналар ҳимоя пластинкаларини ўрнатилди;
- Таъмирлаш вақтида ишлатиладиган керакли ускуналарни узлуксиз электр токи билан таъминлаш учун электр пости ўрнатилди;
- Печ радиант қувурларини тўлиқ жойидан кесиб олиш;
- Трубка вентура майдонидаги 0.63 мм.ли радиант қувурларини отводлардан кесиб олиш ва янги отводларни жойига ўрнатиш;
- Янги 0.114 мм.ли ва 0.63 мм.ли радиант радиант қувурларини Механик таъмирлаш цехида монифолдларга пайвандлаш. Каби кўплаб ишлар амалга оширилди.
Таъмирлаш даврида қуйидаги деталлар янгисига алмаштирилди:
- Диаметри 0.114 мм.ли узунлиги 15 м.ли янги радиант қувр ўрнатилди;
- Диаметри 0.63 мм.ли узунлиги 14м.ли янги радиант қувр ўрнатилди;
- 16 дона янги монифолд ўрнатилди;
- 64 дона янги отвод ўрнатилди;
- Радиант шифт қисми янгиланди;
- Трубка винтура қисмининг ҳимоя қобиғи янгиланди.
Таъмирлаш ишлари натижасида айни пайтда газ конденсати таркибидаги нордон газларни ажратиш қурилмаси нормал тартибда ишламоқда. Қурилма жараён параметрлари технологик регламентида белгиланган барча талабларга жавоб беради.
"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати