March 7, 2023

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Шўртан газ кимё мажмуасида меҳнат қилиб келаётган хотин-қизлар учун байрам тадбири ташкил этилди 

Энг гўзал ойнинг энг нафис байрами - хотин-қизларга эҳтиром кўрсатиш анъанаси йил сайин умумдавлат аҳамиятига эга бўлиб бормоқда. Зеро, жамиятнинг маданият даражаси, маънавий баркамоллиги аёлларга бўлган муносабат билан белгиланади. Жаннат пойида бўлган мўътабар оналаримизни эъзозлаш, уларнинг фарзанд тарбияси ва юрт келажаги йўлидаги жонкуярликларини қадрлаш, шунингдек, мунис аёлларимиз ва суюкли опа-сингилларимизни ардоқлаш халқимизга хос қадрият саналади.

Жорий йилнинг 3 март куни "8-март - Халқаро хотин-қизлар куни" муносабати билан мажмуада меҳнат қилиб келаётган хотин-қизлар, Қарши шаҳридаги Мулла Тўйчи Тошмуҳамедов номидаги Қашқадарё вилоят мусиқали драма театрида концерт дастурига таклиф этилди.

Ноодатий тарзда бошланган тадбирда, ходималар мусиқа садолари остида кутиб олинди. Маҳоратли санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, мусиқали шоу дастурлар ташриф буюрган хотин-қизларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Концерт дастуридан сўнг, хотин-қизлар учун байрам дастурхони ташкил этилди ва тадбирда "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Бош директори Шуҳрат Асланов сўзга чиқиб, мажмуада меҳнат фаолиятини олиб бораётган барча хотин-қизларни табриклади.

Тадбир давомида ташкил этилган кўнгил очар дастурлар ҳамда бир гуруҳ санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар иштирокчиларга янада кўтаринки ва байрамона кайфият улашди.

Шунингдек, мажмуа маъмурияти ва Касаба уюшма қўмитаси томонидан Шўртан газ кимё мажмуасида узоқ йиллардан буён самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ хотин-қизлар ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Тадбирдан фотолавҳалар:

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|