"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда "Биз зўравонликка қаршимиз" мавзусида тадбир ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йилнинг 7 мартидаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сонли Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, БМТ Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган 25 ноябрь – Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш кунига бағишлаб "Ўзбекнефтгаз" АЖ тизимидаги корхона ва ташкилотларда “Зўравонликка қарши 16 кун” туркум тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.
Шундай тадбирлар бири "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ фаоллар залида завод ишчи-ходималари учун "Биз зўравонликка қаршимиз" мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда Қарши давлат универстети профессори Ш.Қурбонов, "Ўзбекнефтгаз" АЖ молиявий комлаенс назорати департаменти ҳудудий инспектори А.Шарипов, Мажмуа юридик хизмати юрисконсульти М.Районов қатнашишди.
Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад аёлларга нисбатан тазйиқларнинг олдини олиш, гендер тенгликни таъминлаш борасидаги сайи ҳаракатларни қўллаб қувватлашдир.
Амалга оширилаётган бу каби тадбирларлар мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш ҳамда аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилгандир. Зеро, аёл – оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки. Аёллар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир. Хотин-қизлари эъзозланган, қадрланган юртнинг эса бугуни ва эртаси фаровон бўлади.