February 22, 2023

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖда 2023 йил январь ойи учун белгиланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш режаси ортиғи билан бажарилди

Жорий йилнинг январь ойида Респyблика ҳудудида аномал совуқ об-ҳаво кузатилиб, ҳаво ҳароратининг -25 градусгача пасайишига қарамасдан, “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖнинг барқарор ишлаб чиқариш ҳолатини таъминлаш борасида бир қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ишлаб чиқариш жараёнларини узлуксизлигини қатъий назорат қилиш ҳамда фавқулодда узилишларнинг олдини олишга қаратилган барча қўшимча эҳтиёт чоралари кўрилиши натижасида Мажмуага белгиланган маҳсулотлар бўйича ишлаб чиқариш режалари ортиғи билан бажарилди.

Жумладан:

  • Хом-ашё газини қайта ишлаш - 372,2 млн куб метр қабул қилинди, режа кўрсаткичи бажарилиши 100,6 фоизни ташкил этади (ўтган йил январь ойига нисбатан солиштирганда ўсиш суръати – 106,5%);
  • Тозаланган табиий газ – 312,5 млн куб метр ишлаб чиқилди, режа кўрсаткичи бажарилиши 100,2 фоизни ташкил этади (ўтган йил январь ойига нисбатан солиштирганда ўсиш суръати – 106,8%);
  • Газ конденсати – 8,8 минг тонна ишлаб чиқарилади, режа кўрсаткичи бажарилиши 101,1 фоизни ташкил этади (ўтган йил январь ойига нисбатан солиштирганда ўсиш суръати – 108,8%);
  • Суюлтирилган газ – 10,2 минг тонна ишлаб чиқарилди, режа кўрсаткичи бажарилиши 103,1 фоизни ташкил этади (ўтган йил январь ойига нисбатан солиштирганда ўсиш суръати – 107,4%);
  • Олтингугурт – 74 тонна ишлаб чиқарилди, режа кўрсаткичи бажарилиши 100 фоизни ташкил этади (ўтган йил январь ойига нисбатан солиштирганда ўсиш суръати – 86%);
  • Полиэтилен грануласи – 12,2 минг тонна ишлаб чиқарилди, режа кўрсаткичи бажарилиши 105,2 фоизни ташкил этади (ўтган йил январь ойига нисбатан солиштирганда ўсиш суръати – 118,2%);
  • Алюминли композит панеллар – 73635 тонна ишлаб чиқарилди, режа кўрсаткичи бажарилиши 368,2 фоизни ташкил этади;
  • Мажмуада ишлаб чиқариладиган бошқа турдаги маҳсулотлар - 5291 тонна ишлаб чиқарилди, режа кўрсаткичи бажарилиши 176,4 фоизни ташкил этади.

Шунингдек, аввал хабар берганимиздек мажмуанинг Маҳсулотларни сотиш ва маркетинг хизмати томонидан жорий йилнинг январь ойида биржа савдолари орқали ташқи ва ички бозорга қуйидаги маҳсулотлар истеъмолчиларга етказиб берилди:

  • 9,5 минг тонна полиэтилен грануласи;
  • 10,2 минг тонна суюлтирилган газ;
  • 124 тонна техник олтингугурт;
  • 82,1 минг п/м полиэтилен қувурлар;
  • 12,3 минг п/м томчилатиб суғориш тизими шланглари;
  • 82,1 минг квадрат метр алюминли композит панеллар.

Таъкидлаш жоизки, мажмуада ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлаш ва ишлаб чиқаришда ўсиш суръатларини ошириш борасида мажмуанинг барча муҳандис-техник ходимлари ва ишчи-хизматчилари фидокорлик ва масъулият билан ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|