Шўртан газ кимё мажмуасида меҳнат қилиб келаётган хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини янада ошириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда
Демократик мамлакатлар ривожи бевосита ушбу мамлакатлардаги гендер тенглик сиёсати борасида амалга оширилаётган ишларга ҳам анчайин боғлиқ. Қолаверса, ривожланаётган давлатларда хотин-қизларнинг сиёсий, ҳуқуқий саводхонлигининг, маълумот даражасининг қанчалик юқорилиги ва раҳбарлик ловозимларида қанча эканлиги демократия индексларини белгилашдаги асосий тамойиллардан десак муболаға бўлмайди.
Мамлакатимизда ҳам ушбу тамойилларни қўллаб-қувватлайдиган қўйингки нозик хилқат вакилаларининг эртанги кунда жамият ҳаёитида асосий роллардан бирини бажаришлари борасида кўплаб қарор, фармон ва фармойишлар қабул қилинмоқда.
Шўртан газ кимё мажмуасида Касаба уюшма қўмитаси ва мажмуанинг хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ҳамкорликда ташкил қилган йиғилишда ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг ”Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони, ”Оила ва хотин-қизлар Давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” қарори ва ”Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора -тадбирлари тўғрисида” Фармонларини тарғиб қилишга, уларнинг мазмун моҳияти ва уларнинг мажмуа хотин-қизлари ҳаётида тутадиган ўрнини тушунтириб беришга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати