June 26, 2021

Шўртан газ кимё мажмуасида "Брейн-ринг" интеллектуал беллашувининг саралаш босқичи ўз якунига етди

Шўртан газ кимё мажмуасида ишчи-ходимларни интеллектуал билим ва салоҳиятларини янада ошириш мақсадида ташкил этилган "Брейн-ринг" интеллектуал беллашувининг саралаш босқичи ўз якунига етди ва ғолиб бўлган жамоалар ярим финал босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Мажмуада бўлиб ўтган "Брейн-ринг" интеллектуал беллашувининг саралаш босқичида жами 24 та жамоа иштирок этди.

Саралаш босқичи натижаларига кўра:

🔸Ишлаб чиқариш диспетчерлик хизмати;
🔸Ички сув таъминоти цехи;
🔸Назорат ўлчов асбоблари ва автоматика цехи;
🔸Завод марказий лабораторияси;
🔸Уй-жойдан фойдаланиш хизмати;
🔸Механик таъмирлаш цехи;
🔸Мажмуа ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш лойиҳаси;
🔸Кўкаламзорлаштириш тармоғи;
🔸Этилен ишлаб чиқариш цехи
жамоалари кейинги босқич беллашувларида иштирок этишади.

Шунингдек, интеллектуал беллашувнинг ярим финал босқичига йўлланмани қўлга киритган жамоалар ўртасида қуръа ташлаш жараёни бўлиб ўтди.

Қуръа ташлаш натижаларига кўра қуйидаги жамоалар ярим финал босқичида ўзаро беллашадилар:

А гуруҳи:
Завод марказий лабораторияси;Назорат ўлчов асбоблари ва автоматика цехи;Уй-жойдан фойдаланиш хизмати.

Б гуруҳи:
Мажмуа ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш лойиҳаси;Этилен ишлаб чиқариш цехи;Ички сув таъминоти цехи.

С гуруҳи:
Механик таъмирлаш цехи;Кўкаламзорлаштириш тармоғи;Ишлаб чиқариш диспетчерлик хизмати.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати