September 23, 2022

Шўртан газ кимё мажмуасида соғлом овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи тарғиботи бўйича семинар тренинг бўлиб ўтди

Ҳозирги кунда тўғри-рационал овқатланишга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Давлатимиз раҳбарининг қатор фармон ва қарорлари соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи, жумладан, рационал овқатланишни тарғиб қилишга қаратилган.

Бу борада "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ ҳамда Қарши Давлат Университети ўртасида имзоланган ҳамкорлик Меморандумига асосан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, мажмуа ишчи-ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва аҳоли саломатлигини янада мустаҳкамлаш бўйича Қарши Давлат Университетининг тажрибали профессор-ўқитувчилари томонидан ўтказилган семинар-тренинг ҳам ўзаро ҳамкорликнинг янги босқичи учун хизмат қилади.

Тренингда ҚДУ профессори, академик Шониёз Қурбонов ҳамда яна бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар томонидан "Соғлом овқатланишнинг замонавий муаммолари", "Турли хил шароитларда рационал овқатланишни ташкил этиш ва уни амалга ошириш", "Соғлом овқатланиш ва тана вазни. Семизликка қарши курашишда тўғри овқатланишнинг ўрни" ҳамда "Соғлом овқатланиш орқали турли хил касалликларни олдини олиш" каби мавзуларга тўхталиб ўтилди.

Семинар-тренинг давомида мажмуа ишчи-хизматчилари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутахассисларга мурожаат қилиб, керакли жавобларни олдилар.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|