"Шўртан ГКМ" МЧЖ: Полиэтилен ишлаб чиқариш цехининг Реакция қурилмасидаги кимёвий реагентлар янгисига алмаштирилди
"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда Полиэтилен ишлаб чиқариш цехининг Реакция қурилмасидаги FF-2101 А - циклогексан кимёвий реагентини тозалаш аппаратида, силикагель ва алюминий оксиди кимёвий реагентларини алмаштириш ишлари олиб борилди.
FF-2101 А аппарати аппарати 1999 йилда Япониянинг йирик "TOYO Enjinering" компанияси томонидан лойиҳаланган ва ишлаб чиқарилган бўлиб, 2000 йилда мажмуага олиб келтирилган ва ўрнатилган.
Циклогексан кимёвий реагентини тозалаш аппаратининг вазифаси "Sсlairtech" технологияси асосида циклогексан реагентининг таркибидаги кетон ва намликларни тутиб қолишдан иборатдир. Агарда кетон ва намликлар технологик жараёнда ушлаб қолинмаса, бу ҳолат полиэтилен ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этадиган қимматбаҳо катализаторларнинг меъёрий сарфларини ошишига олиб келиб, ишлаб чиқариш самарадорлигига салбий таъсир кўрсатади.
Маълумот учун: Ишлаб чиқариш барқарорлигини ва самарадорлигини сақлаб қолиш мақсадида чора-тадбирлар режасига кўра, FF-2101 А аппарати ичидаги кимёвий реагентлар йил давомида уч марта алмаштирилиши белгиланган.