Қашқадарё вилоят "Ҳоким кубоги-2023" турнири 3-тур баҳсида мажмуамиз терма жамоаси Насаф 2005 жамоаси устидан ғалаба қозонди
Айни кунларда вилоятимизда бўлиб ўтаётган Қашқадарё вилоят "Ҳоким кубоги-2023" турнири ўзининг авж палласига кирган бўлиб, ушбу турнирда илк бор "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.
Турнирга 15 февраль куни старт берилди ва 25 февраль кунига қадар давом этиши режалаштирилган. Ушбу турнирда Пролига, Биринчи лига, U-19 жамоалари ҳамда Республика миқёсидаги турли соҳаларда фаолият кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар терма жамоалари 2 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этишмоқда.
Мажмуамиз терма жамоаси турнирнинг дастлабки турида Насаф U-19 жамоаси билан 0:0 ҳисобида дурранг натижасини қайд этди. 2-тур баҳсларида эса жамоамиз Сурхондарёнинг Қумқўрғон жамоаси билан ўйнаши керак эди, аммо Қумқўрғон жамоаси узрли сабабларга кўра турнирга кела олмаганлиги сабабли жамоа турнирда иштирок этмайдиган бўлди ва ушбу ўйин бекор қилинди.
19 февраль куни турнирнинг 3-тур баҳслари бўлиб ўтди, унда мажмуамиз терма жамоаси Насаф 2005 жамоаси билан баҳс олиб борди. Кескин ва муросасиз баҳсларга бой бўлган ўйинда, мажмуамиз терма жамоаси 3:2 ҳисобда ғалаба қозонди. Ўйинда голларни мажмуамиз терма жамоаси аъзоларидан Отақулов Элбек (5), Норпулатов Фахриддин (44), Лутфуллаев Аслиддин (90+3) лар киритишди.
ШГКМ 3:2 Насаф 2005 учрашувидан фотолавҳалар: