"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда ишчи-ходимлар навбатдаги тиббий кўрикдан ўтказилмоқда
Шўртан газ кимё мажмуасида меҳнат муҳофазасини таъминлаш ҳамда ишчи-ходимларнинг соғлиғини сақлаш ва саломатлигини доимий равишда назорат қилиш энг муҳим ва асосий вазифалардан биридир. Шу сабабдан, мажмуада ишчи-ходимларнинг саломатлиги доимий назоратдадир.
Хусусан, мажмуада меҳнат фаолиятини олиб бораётган ишчилар айни кунларда навбатдаги тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.
Бугунги кунда мажмуадаги поликлиникада функционал диагностика – кундузги стационар ҳамда ички шошилинч ёрдам кўрсатиш бўлимлари ташкил этилган.
Ушбу тиббий бўлимлар замонавий аппаратлар (5D форматли УТТ аппарати, стоматология мажмуаси, рақамли рентген аппарати, лаборатория клиник ва биохимик таҳлил анализаторлари, лаборатория центрифугаси, ЭКГ аппарати, электрокоагулятор, “Амплипулс” аппарати, ингалятор, физиотерапия аппарати, реанимация аппарати, мониторли дефибриллятор, кардиомонитор ва ҳ.к.) билан жиҳозланган.
Ушбу замонавий аппаратлар ёрдамида малакали тиббиёт ходимлари томонидан биринчи тез тиббий ёрдам, стоматолог хизмати, гинеколог хизмати, рентген диагностика хизмати, 22 хил турдаги лаборатория текширув анализлари, автоклав хизмати, ЭКГ хизмати, 14 хил турдаги физиотерапия хизматлари, УЗИ диагностика хизмати, невропатолог, хирург, кўз касалликлари текшируви, ЛОР, терапевт ҳамда санитария шифокорларининг хизматлари сифатли амалга оширилиб келинмоқда.
Поликлиникада мунтазам равишда тиббий кўрикнинг ташкил этилиши натижасида ишчиларнинг саломатлиги доимий назоратга олинган. Тиббий кўриклар орқали ишчиларда аломатлари эрта аниқланган касалликлар бўйича даволаш ишлари йўлга қўйилган. Тиббий назоратга олинган ходимлар соғломлаштириш дастурига асосан турли хил сиҳатгоҳ ва тиббиёт муассасаларига юборилади.