March 6

"Шўртан ГКМ" МЧЖ мутахассиси Москва шаҳрида бўлиб ўтган бош метрологларнинг йиллик йиғилишида иштирок этди

Жорий йилнинг 27 феврал - 1 март кунларида Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида МДҲ мамлакатларидаги нефтни қайта ишлаш ва нефт-кимё саноати корхоналари бош метрологларининг йиллик йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда нефт-газ, кабел, металлургия саноати, кимё технологиялари ва ёқилғи-энергетика компанияларининг 200 га яқин мутахассислари қатнашди.

Ушбу йиғилишда "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Бош метрологи ўринбосари О.Ачилов мажмуа метрологлари жамоаси номидан иштирок этди.

Йиғилишдан кўзланган асосий мақсад импорт ўрнини босувчи метрологик асбоб-ускуналар, технологик жараёнларни бошқариш тизимлари, бутловчи қисмларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш йўналишлари бўйича ўзаро тажриба алмашиш бўлиб, унда 50 дан ортиқ йирик компания бош метрологларининг импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришдаги долзарб вазифалари, натижалар ва истиқболларга оид маърузалари тингланди. Шунингдек, бу борада муваффақиятга эришган корхоналар қувватлари, технологиялари ва иш усуллари ҳақида батафсил маълумотлар берувчи тақдимотлар намойиш этилди.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|