December 8, 2022

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ 5-степендия дастурининг дастлабки имтиҳони ўтказилди

Аввал хабар берганимиздек, 6 декабр куни Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида ва унинг факультетларида "Шўртан газ-кимё мажмуаси" МЧЖнинг 2022/2023 ўқув йили учун 5-стипендия дастури бўйича имтиҳон ўтказилди.

Стипендия дастури синовлари, асосан, иссиқлик энергетикаси, электр энергетика, технологик машиналар ва жиҳозлар, технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ҳамда бошқариш, юқори молекуляр бирикмалар, нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси каби йўналишлар бўйича ўтказилди.

Мазкур дастур ғолибларига 2022/2023 ўқув йили якунига қадар стипендия тўлаб борилади.

Маълумот ўрнида, мазкур стипендия дастури фақат 4-босқич (кундузги таълим шакли) талабалари учун бўлиб ўтди.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|