July 22, 2022

ШГКМда Оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилоти ўз фаолиятини бошлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.03.2022 йилдаги ПФ-81-сон қарорига мувофиқ Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ташкил этилган эди. Ушбу тузилманинг ташкилотлардаги ҳудудий бўлимлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги кўрсатмаларга асосан, куни кеча "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда ҳам Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг ШГКМдаги бошланғич ташкилоти раҳбарияти ва унинг ишчи комиссияси ҳамда мажмуа хотин-қизларининг дастлабки учрашуви ташкил этилди.

Учрашувда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва фаоллигини ошириш, гендер тенглик кафолатларини таъминлаш, мажмуада илмий фаолият билан шуғулланмоқчи бўлган хотин-қизларни қўллаб қувватлаш;
Мажмуа хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатишнинг янгича усулларини жорий этиш;
Ҳамда Хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оиладаги ва мажмуадаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга оширишга келишиб олинди.

Ушбу келишувга мувофиқ, Август ойини "Биз қуёш кабимиз! Чарчамаймиз, кечикмаймиз, мажмуага зиё тарқатамиз" шиори остидаги китобхонлик ойлиги дея эълон қилинди.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати