March 12, 2023

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ ишчи-ходимлари Қарши шаҳрида бўлиб ўтган "Янги нафас" югуриш марафонида иштирок этишди

Жорий йилнинг 12 март куни юртимизда соғлом турмуш тарзини янада кенг тарғиб этиш мақсадида Тошкент шаҳри ҳамда мамлакатимизнинг 13 та ҳудудида бир вақтда “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақалари ташкил этилди.

Жумладан, Қашқадарё вилоятида ҳам Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан «Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда - бирга югурамиз» шиори остида "Янги нафас" оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақанинг уч километр, ўн километр, ярим марафон ва марафон баҳсларида иштирок этиш учун вилоятимизнинг турли туманларидан профессионал ва ҳаваскор спортчилар ташриф буюришди.

Ушбу спорт тадбири вилоят ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, вилоят спортни ривожлантириш бошқармаси, енгил атлетика федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Аҳолини спортга кенг жалб этиш, югуриш спортини оммалаштириш, умуман, спорт ва соғломлаштириш ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилган марафонда "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ ишчи-ходимлари ҳам фаол иштирок этдилар.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|