“Шўртан яшил макон” МЧЖда амалга оширилаётган ишлар хусусида
Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 30 декабрдаги "Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш дарахт муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги" ПФ-46-сонли Фармонига мувофиқ, "Ўзбекнефтгаз" АЖ нинг 2021 йил 20 декабрдаги 72/5-29-сонли қўшма қарорига асосан "Ўзбекнефтгаз" АЖ “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Шўртан яшил макон” МЧЖ ташкил этилди.
"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ ва "Uzbekistan GTL" заводи ҳудудида Яшил макон умуммиллий лойиҳаси доирасида илк кўчатларни вилоят хокими, нуроний отахонлар ва мажмуа раҳбарияти вакиллари томонидан ташкил этилаётган боғнинг илк кўчатлари экиб берилган бўлиб, қолган 120 гектар ер майдонида "Ўзбекнефтгаз" АЖ таркибидаги барча ташкилотлар ташаббуси билан 68 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Экилган кўчатларни шу кунга қадар суғориш ва парваришлаш ишлари билан бир қаторда “Шўртан яшил макон” МЧЖ томонидан қўшимча 11 минг 228 та мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экилди. Жамият ташкил топган кундан бошлаб, тезликда кўчатчилик тармоғини йўлга қўйилиб, ҳозирда ички имконияти билан 500 мингдан ортиқ манзарали кўчатлар етиштирилмоқда.
“Шўртан яшил макон” МЧЖда штат бирлиги асосида 500 тадан ортиқ янги иш ўрни яратилишига эришилди.
Шунинндек, Шўртан газ кимё мажмуаси ҳудудидаги "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Шўртан газ кимё мажмуаси сув омбори юқорисидаги 120 гектарлик майдон, 20 гектарлик павловния плантацияси ва Шўртан Аланга-сиқув компрессор станцияси йўл ёқасидаги 200 гектардан ортиқ кўчат экилган ер майдони, умумий қилиб айтганда 340 гектар ер майдонида сувни тежаш технологияси томчилатиб суғориш тизими тўлиқ тугатилиб, ҳозирги кунда 5 та насос станцияларни қурилиш монтаж ишлари якунланиш арафасида. Бундан ташқари ишчи хизматчиларга шароит яратиб бериш мақсадида 7 та дала шийпонлар қурилиши бошлаб юборилган.
Ҳозирги кунгача "Шўртан яшил макон" МЧЖ томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
- 20 гектар ер майдонига "Шангтонг" навли павловния ниҳоллари экилиб, плантацияси барпо этилди.
-Узумчиликни ривожлантириш максадида 100 минг дона узум қаламчалари экилиб томирлатиш учун парваришланмоқда, келажакда токзорлар барпо қилиш режалаштирилган.
- "Lucium barbarium" навли қизил "ГОДЖИ" боғи учун ер майдон экишга тайёрлаб қўйилди.
-"Шўртан яшил макон" муҳандис техник ходимлари ташаббуси билан ўз ҳисобларидан 50 кг зафарон пиёзи олиб келиниб, кўпайтириш мақсадида экилди. Келажакда "Stiviya" ва бошқа доривор ўсимликларидан ҳам экиб, парфюмерия ва фармацевтика ривожи учун хом ашё маҳсулотлари етиштиришни йўлга қўйишга ўз ҳиссасини қўшишни режалаштиришган.
“Шўртан яшил макон” МЧЖ фаолиятини ривожлантириш мақсадида:
• 1 гектар ер майдонида 4 минг дона "Godji "ўсимлигини етиштириб Godji плантацияси ташкил қилиш;
• 1,5 гектар ер майдонига 150 минг туп ток қаламчаларини томирлатиш орқали 2023 йилда узумчилик плантацияси ташкил қилиш;
• 1 гектар майдонга Stiviya ва бошқа доривор ўсимлигини етиштириш режалаштирилган.
Хулоса қилиб айтганда, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан илгари сурилган ушбу лойиҳа натижасида, Ғузор чўллари бағрида жойлашган нефт ва газ кластерининг яшил қалқонини яратиш борасидаги ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда.
"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати