ШГКМ футбол терма жамоаси Қашқадарё вилоят "Ҳоким кубоги-2023" турнирининг финалида
Сир эмаски вилоятимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, оммавий спорт турларини ривожлантириш, ёшларнинг спортга бўлган меҳрини янада ошириш мақсадида спортнинг бир қатор турлари бўйича доимий мусобақалар ташкил этиб келинмоқда. Жумладан, айни кунларда вилоят миқёсида ўтаётган Қашқадарё вилоят "Ҳоким кубоги-2023" турнири ҳам бунга яққол мисолдир.
Турнирнинг бугун бўлиб ўтган ярим финал баҳсида, мажмуамиз терма жамоаси Биринчи лига вакили Самарқанднинг "Yunired" жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.
Финал учрашувида терма жамоамиз Про лига вакили бўлган Ғузорнинг "Шўртан" ПФК жамоаси билан чемпионлик учун баҳс олиб боради.
Маълумот учун, мазкур мусобақада Б гуруҳида иштирок этган “ШГКМ” терма жамоаси 1-турда "ШГКМ" - "Насаф U-19" (0:0), 2-турда дам олди, 3-тур "ШГКМ" - “Насаф 2005” (3:2), 4-тур “Шўртан” - “ШГКМ” (2:0), 5-турда эса “ШГКМ”- “Бинокор” (4:0) натижаларни қайд этиб, якунда 7 очко билан иккинчи ўринни эгаллади.
Мажмуанинг кўп минг сонли меҳнат жамоаси номидан, терма жамоамизни финал йўлланмаси билан табриклаган ҳолда, жамоамизга финал баҳсида омад тилаймиз!