October 27, 2023

"Шўртан ГКМ" МЧЖ: Олтингугурт олиш қурилмасида янги авлод катализатори синаб кўрилмоқда

Жорий йилнинг октябрь ойида “Шуртан газ кимё мажмуаси” МЧЖда, Этилен ишлаб чиқариш цехи Олтингугурт олиш қурилмасининг реакторидаги мавжуд Титан оксиди катализаторини янги авлод катализаторига алмаштириш ишлари амалга оширилди.

Мажмуадаги Олтингугурт олиш қурилмаси, Этилен ишлаб чиқариш цехининг газни тозалаш қурилмасидан келадиган нордон газлар таркибидаги водород сулъфиддан олтингугурт грануласини ишлаб чиқаришга мўлжалланган бўлиб, қурилма тўла қувватда ишлаганда соатига 12 000 м3 газни қабул қилади ва 600 кг гача олтингугурт грануласини қадоқлай олади.

Қурилма тўғридан-тўғри оксидлаш усулига асосланган бўлиб, оксидлаш реакторида шу кунга қадар CRS-31 катализатори ишлатилиб келинмоқда эди.

Реактордаги ушбу катализатор маънан эскирганлиги ҳамда алмаштирилиш муддати келганлиги сабабли, синов тариқасида қурилмада Франциянинг "Axens" компанияси томонидан ишлаб чиқарилган янги авлод оксидлаш катализатори CRS-41 ни юклаш ишлари амалга оширилди.

Оксидлаш реакторига юкланган катализатор қиздирилиб, қурилма муваффақиятли ишга туширилди ва янги маркадаги катализаторнинг синов ишлари бошланди. Ҳозирги вақтда ҳам синов ишлари давом эттирилиб, дастлабки олинган хулосаларга кўра, янги маркадаги катализаторни ишлаши ижобий натижаларни кўрсатмоқда.

Бу каби тадбирларни амалга оширишдан мақсад қурилмани тўхтовсиз, барқарор, ишончли ишлашини ва белгиланган режа кўрсатгичларини ўз вақтида бажарилишини таъминлашдир.

Маълумот учун, Этилен ишлаб чиқариш цехининг Олтингугурт олиш қурилмаси 2000 йилда Россиянинг "ВНИИГАЗ" компанияси томонидан лойиҳаланган ва ишлаб чиқарилган бўлиб, 2001 йилда мажмуага олиб келтирилган ва ўрнатилган.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|