Полиэтилен ишлаб чиқариш цехи ишчи ходимлари билан ички меҳнат қоидаларига риоя этилиши юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди
Инсон қадри улуғланаётган айни дамда, ишчи ходимлар манфаатлари уларнинг ҳақ-ҳуқуқ ва мажбуриятларини англай билиши ҳар қачонгиданда муҳимдир. Бу борада ташкилотлардаги ишчиларнинг ўз хизмат вазифаларига риоя этишлари, ўрнатилган ички тартиб интизом ва ишчи ходимлар учун яратилаётган имкониятларни уларга тўғри етказилиши, ташкилотда ижтимоий муҳитни янада яхшилаш борасидаги ишлар ҳар қачонгиданда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Юқоридаги вазифаларни ташкилотларда касаба уюшмаси вакиллари амалга оширишади. Шу ўринда касаба уюшмаси тушунчаси ва тарихи ҳақида фикр юритсак. Касаба уюшмаси - фуқароларнинг ўз фаолияти ёки ўқиши тури бўйича умумий касбий манфаатлари билан боғлиқ бўлган, уларнинг меҳнатга оид, бошқа ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида тузиладиган, ўз устави асосида фаолият кўрсатадиган ихтиёрий жамоа бирлашмасидир. Бу бирлашмалар дастлаб XIX аср ўрталарида Англия, Германия ва сўнгра Россия давлатида йирик корхоналардаги ёлланиб ишловчилар манфаатини ҳимоя қилиш мақсадида ташкил топган ва шу вақтдан буён иш берувчи билан ёлланиб ишловчилар ўртасидаги келишмовчиликларни бартараф қилиш ва ёлланиб ишловчиларнинг ҳаракатини мувофиқлаштириш борасида ишлаб келмоқда.
Ўзбекистонда касаба уюшмаларининг тарихи 1905 йил, яъни Бутунроссия темир йўл уюшмасининг Ўрта Осиё бўлими ташкил этилган вақтдан бошланади. Ўзбекистон касаба уюшмалари кенгаши 1924-1991 йилларда Бутуниттифоқ касаба уюшмаларининг марказий кенгаши таркибида бўлган. 1991 йилдан мустақил фаолият кўрсатиб келмоқда. Корхона, муассаса ва ташкилотларда ишловчи ишчи-хизматчиларнинг меҳнат ва ижтимоий ҳимояга оид ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш мақсадида эса "Касаба уюшмалари тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди.
Куни кеча "Шуртан газ кимё мажмуаси" МЧЖнингасосий цехларидан бири ҳисобланган Полиэтилен ишлаб чиқариш тармоғида цех раҳбарияти, ташкилот касба уюшма бўлими вакиллари, ижро интизоми назорати бўлими ҳамда меҳнат муносабатлари бўлими вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда ишчи ходимларнинг ички меҳнат қоидаларига риоя этишлари билан боғлиқ юзага келаётган камчиликлар билан бирга "Устоз-шогирд" ананаларини йўлга қўйиш борасида цех фаолияти эътироф этилди.
Ишчи ходимларнинг меҳнат шароитлари ва меҳнат таътилиги чиқишлари ва таътил жараёнида соғликларини тиклашлари билан боғлиқ барча саволларига мутасаддилардан керакли жавобларни олишди.