March 29, 2022

Шўртан газ кимё мажмуасида цех ва тармоқлараро "Наврўз кубоги-2022" мини-футбол мусобақасига старт берилди

Наврўз байрами муносабати билан Шўртан газ кимё мажмуасида турли хил спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.

Хусусан, мажмуанинг "Ишчилар шаҳарчаси"да цех ва тармоқлар ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича мусобақа ташкил этилди. Мусобақада мажмуанинг "Буғгазҳаво таъминоти" цехи, Қоровуллик қўриқлаш хизмати, Ички сув таъминоти цехи, Электр таъминоти цехи, Кўкаламзорлаштириш тармоғи, Умумий овқатланиш цехи, Маиший хўжалик хизмати, Этилен ишлаб чиқариш цехи, "ШГКМ ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш лойиҳаси", Омборларни бошқариш хизмати, Темир йўл транспорти билан таъминлаш хизмати, Атроф-муҳит мухофазаси хизмати, Оқава сувларни тозалаш цехи, Қарши термопласт цехи, Ташқи сув таъминоти цехи, Полиэтилен ишлаб чиқариш цехи, Метрология хизмати, Назорат ўлчов асбоблари ва автоматика цехи, Автотранспорт билан таъминлаш хизмати ишчи-ходимлардан тузилган 14 та жамоалар баҳс олиб боришмоқда.

Дастлаб, мазкур жамоалар ўртасида мусобақанинг қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди ва қуръа ташлаш натижалари қуйидаги кўринишга эга бўлди:

1-ўйин "Буғгазҳаво таъминоти" цехи - Қоровуллик қўриқлаш хизмати 2-ўйин Ички сув таъминоти цехи - Электр таъминоти цехи 3-ўйин Кўкалам+УОЦ+МХХ - Этилен ишлаб чиқариш цехи 4-ўйин "ШГКМ кенгайтириш лойиҳаси" - ОБХ+ТЙХ 5-ўйин АММ+ОСТ - Қарши термопласт цехи 6-ўйин Ташқи сув таъминоти цехи - Полиэтилен ишлаб чиқариш цехи 7-ўйин Назорат ўлчов асбоблари ва автоматика цехи - АТХ.

Мусобақанинг дастлабки беллашувлари натижалари қуйидаги кўринишга эга бўлди:

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати