Шўртан газ кимё мажмуасида навбатдаги режали таъмирлаш ишларига тайёргарлик жараёнлари амалга оширилмоқда
Жорий йилнинг 6 октябрь санасидан Шўртан газ кимё мажмуасида жорий таъмирлаш ишларига старт берилиб, технологик жараёнларининг иш самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш мақсадида бир қатор қурилма ва ускуналарда модернизация ишларини амалга оширилмоқда.
Жорий таъмирлаш ишлари олиб бориладиган цехларнинг масъуллари томонидан бош мутахассислар билан келишилган ҳолда амалга оширилиши лозим бўлган жами 1238 та камчиликлар қайдномалар тайёрланди.
- Этилен ишлаб чиқариш цехида 254 та;
- Полиэтилен ишлаб чиқариш цехида 109 та;
- Буғ газ ҳаво таъминоти цехида 140 та;
- Назорат ўлчов асбоблари ва автоматика цехида 532 та;
- Электр таъминоти цехида 127 та;
- Тайёр маҳсулотлар ва хом ашё цехида 3 та;
- Ички сув таъминоти цехида 65 та;
- Оқова сувларни тозалаш цехида 8 та позициядан иборат профилактик кўрик ўтказиш, таъмирлаш ва модернизация ишлари амалга оширилмоқда.
Шунингдек, жорий таъмирлаш ишларига халқаро ташкилотларнинг мутахассислар ҳам таклиф этилган бўлиб, айни пайтда мажмуада Япония, Малайзия давлатлари ҳамда Швейцария ва Россия Федерацияларидан таклиф этилган мутахассислар Мажмуамизнинг малакали ишчи-ходимлари билан биргаликда таъмирлаш жараёнида амалга ошириладиган ишлар лойиҳалари устида ишлашмоқда.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, жорий таъмирлаш ишлари келгусида ишлаб чиқариш жараёнларида келгусида вужудга келиши мумкин бўлган нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш ҳамда технологик қурилма ва ускуналарнинг узоқ муддат сифатли ва самарали ишлашини таъминлашга ёрдам беради.