Шўртан газ кимё мажмуасида талабалар ўз билимларини амалиёт орқали мустаҳкамлашмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 июлдаги ПҚ-309 - сонли "Нефт ва газ соҳасида таълим ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги" қарори ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимига қарашли корхона ва ташкилотларида амалга оширилаётган талабаларнинг сайёр ўқув машғулотлари давом этмоқда.
Навбатдаги сайёр дарслар Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтининг "Кимёвий технологияси" ва "Нефт ва газни қайта ишлаш технологияси" кафедраси 4-босқич талабалари учун "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда бўлиб ўтди.
Амалиёт дарслари Персонални бошқариш хизмати кўмагида, Завод марказий лабораториясида ташкиллаштирилди. Кўп йиллик тажрибага эга устоз ходимлар бўлажак мутахассисларни завод лабораториясининг иш фаолияти, замонавий таҳлил жиҳозлари ва уларнинг ишлаш механизмлари билан таништиришди.
Таъкидлаш жоизки, "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ нафақат талабалар, балки устоз-педагоглар учун ҳам тажриба алмашиш ва малака ошириш маскани ҳисобланади. Бунинг учун мажмуада талабалар ва институт педагоглари учун етарли шарт-шароитлар яратилган.