September 28, 2022

Шўртан газ кимё мажмуасида навбатдаги режали таъмирлаш ишларига тайёргарлик жараёнлари амалга оширилмоқда

Жорий йилнинг октябрь ойида Шўртан газ кимё мажмуаси технологик жараёнларининг иш самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш мақсадида бир қатор қурилма ва ускуналарда жорий таъмирлаш ва модернизация ишларини амалга ошириш ишлари режалаштирилган.

Жорий таъмирлаш ишлари олиб бориладиган цехлар томонидан масъул мутахассислар билан келишилган ҳолда амалга оширилиши лозим бўлган жами 1238 та ишлар учун қайдномалар тайёрланди ва бош мутахассислар томонидан тасдиқланди.

Хусусан;

  • Этилен ишлаб чиқариш цехида 254 та;
  • Полиэтилен ишлаб чиқариш цехида 109 та;
  • Буғ газ ҳаво таъминоти цехида 140 та;
  • Назорат ўлчов асбоблари ва автоматика цехида 532 та;
  • Электр таъминоти цехида 127 та;
  • Тайёр маҳсулотлар ва хом ашё цехида 3 та;
  • Ички сув таъминоти цехида 65 та;
  • Оқова сувларни тозалаш цехида 8 та позициядан иборат профилактик кўрик ўтказиш, таъмирлаш ва модернизация ишларини амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Камчиликлар қайдномалари асосида профилактик-таъмирлаш ишлари вақтида бажариладиган ишлар рўйхати, тармоқ жадвали ва таъмирлаш вақтида зарур бўладиган материал-техник ресурслар, асбоб-ускуналар ва махсус техникалар рўйхати шакллантирилди.

Бундан ташқари, таъмирлаш ишлари ҳажми катта эканлигини инобатга олган ҳолда ишларни сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида халқаро компания вакиллари ва турдош корхоналар билан ёрдамчи ишчи кучи ва махсус техникалар жалб қилиш бўйича келишувларга эришилди.

Хусусан;

  • Япониянинг "Mitsubishi Corporation" компанияси мутахассислари ҳамда "MAXSUSENERGOGAZ"AJ мутахассислари иштирокида GT/GTB-1201, GT/GB-1501, GT/GB-1601, GB-1801 буғ трубиналарини таъмирлаш;
  • SIEMENES ENERGY компанияси мутахассислари иштирокида GT-1801 газ трубинасини таъмирлаш;
  • "Maxsusenergogaz"AJ мутахассислари иштирокида 1700 зонадаги Амин билан тозалаш қурилмаси линясини модернизация қилиш ишларини олиб бориш;
  • "Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи" МЧЖ мутахассислари иштирокида EA-1706A/B/C, EA-1821A/B/C, EA-1118, EA-119, EA-1501A/B/C/D, EA-2102 ва бошқа иссиқлик алмашиш аппаратларини ювиш ишларини олиб боришга келишиб олинди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, режали жорий таъмирлаш ишлари, ишлаб чиқариш жараёнларида келгусида вужудга келиши мумкин бўлган нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш ҳамда технологик қурилма ва ускуналарнинг узоқ муддат сифатли ва самарали ишлашини таъминлаш учун хизмат қилади.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|