April 12, 2022

САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ВА ТЕХНИК НАЗОРАТ ХИЗМАТИ ЖОРИЙ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИДА

Аввал, хабар берилганидек, "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда қисқа муддатли жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Ушбу жараёнда, мажмуа бўлимлари ўз хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндошган ҳолда, йўналишлар кесимида ишларни уюшқоқлик билан ташкил этишди.

Хусусан, саноат хавфсизлиги ва техник назорат хизмати Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 28 сентябрдаги "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги № 57 Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги № 271-сонли Қарори асосида, 2016 йилда "Нефтгазмеъёр" МЧЖ эксперт ташкилоти томонидан мажмуанинг саноат хавфсизлиги декларацияси ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу декларация талабларига таянган хизмат ходимлари томонидан технологик ускуналар ва жиҳозларнинг техник ҳолати ва ишлатилиш жараёнини ўрганилиши давомида 137 дона босим остида ишловчи идишлар техник кўрикдан ўтказилди.
244 та техналогик қувурлар даврий кўрикдан, 106 та қувур сақловчи клапанлар синовларидан, 104 та қувур сув билан синовдан ўтказилди. Ҳимояловчи клапанлар бўйича эса, технологик қурилмалардаги 106 дона ҳимояловчи клапанлар текширилиб, тарировка қилинди ва жойига ўрнатилди. 188 та контейнер-цистерна, 137 та босим остида ишловчи идишлар техник диагностикадан ўтказилди ва хулосалар берилди.

Умумий қилиб айтганда жорий таъмирлаш ишлари жараёнида саноат хавфсизлиги декларацияси меъёрларига риоя етилиши таъминланди.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати