Меҳр-оқибат, саховат – халқимизнинг бебаҳо қадриятлари!
Янги йил байрами – нафақат янги орзу ва интилишларни бошлаш фурсати, балки қалбларга меҳр улашиш, саховат кўрсатиш учун ажойиб имкониятдир. Халқимиз азалдан бир-бирига кўмаклашиш, эҳтиёжмандларга ёрдам қўлини чўзиш каби фазилатлари билан ажралиб турган.
Шуртан газ кимё мажмуаси жамоаси ҳам ушбу қадриятларни давом эттирган ҳолда Янги йил байрами муносабати билан бир қатор хайрли ишларни амалга оширди.
Жумладан, Қарши, Нишон, Китоб туманларидаги 165 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож (боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор шахслар, ёлғиз кексалар) фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди;
Шунингдек, Ғузор тумани сектор раҳбарлари билан ҳамкорликда туманда истиқомат қилувчи 200 нафар эҳтиёжманд фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва уларнинг фарзандлари учун байрам совғалари топширилди;
Шуртан газ кимё мажмуаси жамоаси учун инсонийлик, меҳр-мурувват ва саховат улкан аҳамият касб этади. Байрам арафасида амалга оширилган бундай хайрли ишлар кўплаб юртдошларимизга қувонч ва шодлик улаша олса, жамоа ўз олдига қўйган мақсадларидан бирига эришдик деб ҳисоблайди.
Янги йилингиз муборак бўлсин! Меҳр-мурувват ва саховат руҳи ҳар бир оилада барқарор бўлсин!