"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда замонавий 1С:ERP тизими жорий этилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.10.2020 йилдаги “Рақамли Ўзбекистон-2030 стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” ПФ-6079 -сонли фармони ҳамда "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖнинг 26.01.2023 йилдаги “Корхона ресурсларини режалаштириш 1С:ERP тизимини жорий қилиш тўғрисида"ги № 053/23 и/ч-сонли буйруғи ижросини таъминлаш юзасидан мажмуада - корхона ресурсларидан самарали фойдаланиш ва бошқариш учун “Enterprise Resource Planning (ERP)” тизимини жорий этиш ишлари амалга оширилмоқда.
Дастлаб, мажмуада лойиҳа олди ўрганиш ишлари олиб борилди. Натижалар мажмуанинг “Товар, иш ва хизматлар эҳтиёжи муҳимлигини тасдиқловчи ҳамда уларнинг харид бозори ва турини белгиловчи эксперт комиссияси”да кўриб чиқилиб, маркетинг изланишлар олиб борилиши тўғрисида хулоса қабул қилинди.
Шундан сўнг ижрочи компания томонидан ERP тизимини жорий этиш бўйича техник топшириқ лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республика иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУКдан лойиха бўйича экспертиза хулосасига кўра ва марказ кўрсатмасига кўра Республика “Киберхавфсизлик маркази” ДУКдан лойиҳа бўйича ижобий хулоса олинди.
Бугунги кунда лойиҳа ижрочилари билан ҳамкорликда лойиҳани ишга тушириш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек мажмуа ишчи-ходимларини ушбу тизимда ишлаш кўникмаларини шакиллантириш мақсадида мунтазам равишда вебинарлар, семинарлар ва ўқув машғулотлари ташкиллаштириб келинмоқда.
Бутун жаҳонда ишлаб чиқариш жараёнлари мукаммаллашиб, бизнес тобора тезлашиб бораётган бир вақтда замон билан ҳамнафас бўлиб, ахборот алмашинувидаги тезликка ва рақобатга бардош бера олмаган ҳар қандай бизнес субъектининг умри қисқариши ва кучли рақобатга дош бера олмай қолиши бир кунмас бир куни содир бўладиган жараёндир.
Шундай экан, замон билан ҳамнафас юриш, ахборот алмашинуви ва ривожланиш шиддатига дош бера олиш учун бу каби кенг қамровли электрон тизимларни ишлаб чиқаришга жорий этиш ўта муҳим ва айни вақтда зарурдир!
Йирик ишлаб чиқаришда ресурсларни ўз вақтида аниқлаш, улар бўйича ҳолатни реал режимда тўғри баҳолай олиш ва омбор ёки цех эмас ҳатто "ускуналар даражасида" ювелир аниқликда режаларни белгилаш албатта ишлаб чиқаришда самарадорликни ошириб, шу вақтгача аниқлаш имкони бўлмаган камчиликларни бартараф этишда катта рол ўйнайди.
Бундай ҳолларда бошқарув самарадорлигини ошириш, ресурсларни оптималлаш вa тўғри тақсимлаш, ишлаб чиқариш тезлигини ошириш жуда қийин вазифа ҳисобланади. ERP тизими корхона ёки компания ичида ягона, яхлит маълумотлар базасини шакллантиради ва юқорида келтирилган муаммоларни ечиш, иш жараёни оптималлаш, самарадорликни аниқлаш вa уни яхшилаш учун хизмат қилади.
Маълумот ўрнида “Корхона ресурсларини бошқариш (ERP) тизими”ни жорий этиш натижасида:
· Корхона молиявий-иқтисодий фаолиятини самарали режалаштириш ташкил этилади;
· Турли хизматлар томонидан маълумотларнинг такрорланишини бартараф этиш ва мажмуа бўлимлари ўртасида тўсиқсиз маълумотлар алмашинувини ташкил этиш орқали иш вақти йўқотилишининг миқдорий жиҳати камайтирилади;
· Штрих кодлаш технологияси ёрдамида омборларда хизмат кўрсатиш жараёнлари автоматлаштирилади;
· Моддий ва товар бойликлари омборларини бошқариш оптималлаштирилади, мажмуани моддий ва товар бойликлари билан ўз вақтида ва узлуксиз таъминлаш учун шароит яратилади, уларни тайёрлаш ва логистика учун иш вақтининг йўқотилиши камайтирилади;
· Штрих коднинг асосий афзаллиги шундаки, у электрон қурилмалар томонидан осонгина “ўқилади”. Штрих кодни “ўқиган” қурилма рўйхатга олиш ва қайта ишлаш учун маълумотларни омборнинг “1C” ахборот тизимига ўтказади. Бу маълумотларни киритиш хатоликларини бартараф этишга имкон беради;
- Электрон ҳужжат айланиш тизимида ташқи чиқувчи хатларга QR-код тизими жорий этилади. Кодланган маълумотни асл ҳолида тезкор очилиши таъминланади.
- QR-код тизимида фойдаланишда смартфон ёки махсус илова ўрнатилган бошқа мобил мослама бўлиши кифоя. Асосий устунлиги бу маълумот билан ишлашнинг юқори тезлигидир.
- Йўл варақасини қайта ишлашда транспорт воситасини ва ҳайдовчиларни рейс вақтида ишлаб чиқариш параметрларини, шунингдек ёқилғининг меъёрий ва ҳақиқий сарфини ҳисоблаб чиқаради;
- Ускуналарга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашнинг ҳақиқий бюджети шакллантирилади;
- Таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишни режалаштириш, иш буюртмаларини шакллантириш жараёнлари автоматлаштирилади.