February 20, 2023

Буғ газ ҳаво билан таъминлаш цехига қарашли Деминералланган сув тайёрлаш ва буғ конденсатини тозалаш қурилмасининг ишлаб чиқариш қувватини ошириш мақсадида модернизация ишлари амалга оширилмоқда

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Буғ газ ҳаво билан таъминлаш цехига қарашли Деминералланган сув тайёрлаш ва буғ конденсатини тозалаш қурилмасидаги ЕА-6003 (Тозаланмаган буғ конденсатини совитиш учун) ва ЕА-6005 (Тозаланмаган вакуум конденсатини совитиш учун) иссиқлик алмашиниш аппаратларига захира яратиш мақсадида ЕА-6003М янги иссиқлик алмашиниш аппарати ўрнатиш режалаштирилмоқда. Бундан кўзланган мақсад – келажакда мажмуани тўла қувватда узлуксиз ишлаш муддатини ва қурилмаларни таъмирлаш ишлари учун тўхташ муддатларини икки йилгача узайтиришдир.

ЕА-6003 ва ЕА-6005 иссиқлик алмашинув аппаратлари “Узбекхиммаш” заводида ишлаб чиқарилган бўлиб, 2000 йилда "ABB Lummus Global GmbH" компаниясининг лойиҳасига асосан ўрнатилган ва 2001 йилда ишга туширилган.

Ушбу аппаратлар маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида муҳим аҳамият касб этиб, ЕА-6003 иссиқлик алмашинув аппарати соатига 230 м3 тозаланмаган буғ конденсатини 93 градусдан 45 градусгача, ЕА-6005 аппарати эса соатига 110 м3 тозаланмаган вакуум конденсатини 58 градусдан 45 градусгача совутиб беради.

2013 йилда аппаратнинг 30% қувурлар жамланмаси тиқинлар ёрдамида ёпилганлиги сабабли “Узбекхиммаш” заводида ишлаб чиқарилган янги ЕА-6003 иссиқлик алмашинув аппаратига алмаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2021 йил 10-августдаги 348-сонли буйруғига асосан “ШГКМ” МЧЖ Бош директори томонидан 2021 йил 07 сентябрь куни тасдиқланган №060/288-и/ч сонли буйруғида "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда 2022 – 2025 йилларда маънавий ва жисмоний эскирган жиҳозларни босқичма – босқич модернизация қилиш, замонавий жиҳозларга алмаштириш юзасидан техник аудит натижалари ва мажмуа техник кенгашининг 2021 йил 28 сентябрьдаги 6-сонли баёнидаги такомиллаштириладиган ва янгиланадиган жиҳозлар рўйхатининг 5-бандига асосан ишлаб чиқариш қувватларига таъсир ўтказмасдан Буғ-газ-ҳаво билан таъминлаш цехи Деминералланган сув тайёрлаш ва буғ конденсатини тозалаш қурилмасига қарашли буғ конденсатини тозалаш тизимидаги ЕА-6003 ва ЕА-6005 иссиқлик алмашиниш аппаратларида тозалаш, таъмирлаш ишларини олиб бориш, мажмуани узлуксиз ишлашини ва ушбу аппаратларни тўлиқ таъмирлашга тўхташ муддатини икки йилга узайтириш мақсадида янги ЕА-6003М иссиқлик алмашиниш аппаратини захира учун ўрнатиш назарда тутилган.

Янги иссиқлик алмашиниш аппарати ЕА-6003 ва ЕА-6005 иссиқлик алмашиниш аппаратларига захира мақсадида ўрнатилаётганлигини ҳисобга олиб қувур ўтказгичлари иккала иссиқлик алмашиниш аппаратларига параллел равишда уланиши кўзда тутилган.

Янги ЕА-6003М иссиқлик алмашиниш аппарати ишчи лойиҳасида кўрсатилган фундамент қисмларининг кирувчи ва чиқувчи қувур ўтказувчилари траншеяси кавланиб, трубалар ётқизишга тайёрлаш, кирувчи ва чиқувчи қувур ўтказувчиларини монтаж қилиш ишлари 2022 йил октябрь ойида бўлиб ўтган мажмуанинг тўлиқ таъмир ишлари вақтида бажарилган.

Бугунги кунда янги ЕА-6003М иссиқлик алмашиниш аппаратини навбатдан ташқари буюртма ва техник топшириқ асосида сотиб олиш юзасидан маркетинг изланиш ишлари олиб борилмоқда.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|