July 23

“Zakovat Quiz” – зеҳн чархи, жамоавий руҳ ва ижобий кайфият манбаи!

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖда “14 июль – Бутунжаҳон интеллектуал ўйинлар куни” муносабати билан “Zakovat Quiz” интеллектуал беллашуви ташкил этилди.

Беллашувда мажмуанинг турли цех ва хизматларидан тузилган жамоалар фаол иштирок этди. Улар турли мавзулардаги саволларга жавоб бериш орқали билим, диққатни жамлаш ва тезкор фикрлаш қобилиятларини намоён этдилар.

Мусобақа якунига кўра қуйидаги жамоалар ғолиб ва совриндор деб топилди:

1-ўрин – “Optimus” жамоаси 2-ўрин – “Kelajak bunyodkorlari” жамоаси 3-ўрин – “Avtomatika” жамоаси

Ғолиб жамоалар мажмуа маъмурияти ҳамда Касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари ва дипломлар билан тақдирланди.

“Optimus” жамоаси
“Kelajak bunyodkorlari” жамоаси
“Avtomatika” жамоаси

Бу каби тадбирлар “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖда ходимларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни маънавий-маърифий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилмоқда.

Маълумот учун, “Zakovat Quiz” — нафақат билим ва зеҳнни чархлайдиган интеллектуал ўйин, балки иштирокчиларга ижобий кайфият ҳамда жамоавий руҳ бағишловчи сара беллашувлардан биридир.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|