July 22, 2022

Шўртан газ кимё мажмуасида "Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг навбатдаги беллашуви бўлиб ўтди

Шўртан газ кимё мажмуасининг фаоллар залида "Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг навбатдаги беллашуви Қоровуллик қўриқлаш хизмати – SOHIBQIRON, Мажмуа Ёшлар иттифоқи БТ - RЕNESSANS, Мажмуа поликлиникаси - AVICENNA жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.

Қоровуллик қўриқлаш хизмати – SOHIBQIRON
Мажмуа Ёшлар иттифоқи БТ - RЕNESSANS
Мажмуа поликлиникаси - AVICENNA

3 раунд давом этган мазкур интеллектуал шоу натижаларига кўра Мажмуа Ёшлар иттифоқи БТ - RЕNESSANS жамоаси 4 - балл билан навбатдаги беллашув ғолибига айланишди.

"БРЕЙН РИНГ" интеллектуал шоусининг навбатдаги беллашуви натижалари:

Қизиқарли баҳс мунозараларга бой бўлган мазкур интеллектуал беллашувда томошабинлар билан ҳам "ўйин ичида ўйин" ўтказилиб, бошловчи томонидан берилган интеллектуал саволларга аниқ ва тўғри жавоб берган фаол иштирокчиларга "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ маъмурияти ҳамда Касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Қизиқарли баҳс ва мунозараларга бой руҳда ўтган ўйин якунига кўра беллашувнинг энг яхши ўйинчиси дея Қоровуллик қўриқлаш хизматининг – SOHIBQIRON жамоаси аъзоси Хидирова Шахноза Қаршиевна топилди.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати