August 10, 2022

"Лочин" оромгоҳида ёзги мавсум ўз ниҳоясига етди

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ тасарруфидаги "Лочин" болалар дам олиш оримгоҳида ёзги масум давомида 4 минг нафарга яқин болажонлар мароқли дам олишди.

Мавсумнинг биргина 4-оқимида мажмуа ишчи-ходимларининг фарзандлари билан бир қаторда, турдош корхоналар, кам таъминланган оилалар фарзандлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманидан ижтимоий ҳимояга муҳтож, "Аёллар дафтари" ва "Темир дафтар"га киритилган ҳамда боқувчисини йўқотган оилаларнинг 200 нафар фарзандлари ҳам мароқли дам олишди.

Мавсум давомида оромгоҳда болажонларнинг яхши дам олишлари ва оромгоҳда ўтказилган ҳар бир сония ёшликнинг унутилмас дамлари бўлиб қолиши учун турли спорт ва кўнгилочар тадбирлар, қизиқарли тугараклар ташкил этилди.

Шунингдек, мажмуа маъмурияти томонидан мавсум давомида ташкил этилган тадбирларда фаол иштирок этган болажонлар ва тарбиячиларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|