August 23, 2023
"Шўртан ГКМ" МЧЖ Бошқарув аппарати йиғилишида жамият объектларини кузги-қишки мавсумга тайёрлаш масалаларига оид йиғилиш бўлиб ўтди
2023 йил 21 август куни ўтаётган йилнинг 8 ойи мобайнида “Шўртан ГКМ” МЧЖнинг фаолияти натижалари, ишлаб чиқариш режа кўрсаткичларининг бажарилиши ҳолати, соҳа объектларини кузги-қишки мавсумга тайёрлаш, октябрь ойида амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда ишлаб чиқариш жараёнлари барқарорлигини доимий таъминлаш борасидаги масалаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилиш кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
- 2023 йилнинг ўтган 8 ойи давомида “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖда саноат хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва атроф муҳит муҳофазаси бўйича амалга оширилган ишлар таҳлили ҳамда мавжуд камчиликлар ва юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш режаси муҳокамаси;
- 2023 йилнинг октябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган жорий таъмирлаш жараёнларига пухта тайёргарлик кўриш, таъминот ҳолати, мутахассисларнинг таъмирлаш ишларига шайлиги муҳокамаси;
- Мажмуанинг соҳа объектларини кузги-қишки мавсумга тайёрлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати;
- Энергоресурсларни тежаш бўйича чора-тадбирларнинг ижро ҳолати;
- Завод ҳудудидаги ишлаб чиқариш цехларида олиб борилаётган қурилиш-монтаж ва таъмирлаш ишларининг ҳолати.
Йиғилишда келгyсида амалга ошириладиган ишлар кенгайтирилган тартибда муҳокама этилиб, Бош директор томонидан барча масъулларга берилган чора-тадбирларни ўз вақтида ижросини таъминлаш борасида қуйидагича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
- Октябрь ойида ўтказиладиган жорий таъмирлаш жараёнлари учун зарур бўлган, шунингдек, ишлаб чиқариш узлуксизлиги доимий таъминлаш учун ўта муҳим ҳисобланган материал, жиҳозлар ва кимёвий реагентларни ўз вақтида харидини амалга ошириш;
- таъмирлаш ишларига бошқа ташкилотларни жалб этиш бўйича таклиф тайёрлаш;
- Мажмуада 2024 йил учун мўлжалланган маҳаллийлаштириш дастури бўйича аниқ таҳлилларга асосланган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш;
- Мажмуанинг соҳа объектларини кузги-қишки мавсумга тайёрлашда ишларни мувофиқлаштириш ва назоратни кучайтириш;
- Ўтган қиш мавсумида кузатилган аномал об-ҳавони эътиборга олган ҳолда асосий ишлаб чиқариш жараёнларидаги қурилма ва жиҳозларни беталофат ишлатиш ва совуқдан ҳимоя қилиш бўйича алоҳида чора-тадбир ишлаб чиқиш;
- Мажмуа объектларида қуёш панелларини ўрнатиш ишларини янада жадаллаштириш;
- 2024 йил учун мўлжалланган қурилиш ва таъмирлаш манзилли рўйхати лойиҳасини ишлаб чиқиш;
- Жамият ҳудудида кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш;
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 32 йиллиги байрам тадбирини кўтаринки руҳда ўтказиш.