August 12, 2022

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Шўртан газ кимё мажмуаси бошланғич ташкилоти етакчилар кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг мажмуадаги амалиётчилари ҳисобланган Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Шўртан газ кимё мажмуасидаги бошланғич ташкилоти фаолиятини самарали ташкил этиш ва ўтган олти ой якунлари сарҳисобига бағишланган навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда дастлаб цех, хизмат ва тармоқларда белгиланган ёш чегарасидан ўтган мутахассислар ўрнига янгидан сайланган ёшлар етакчилари таништирилди.

Сўнг мажмуа ёшлар етакчиларинг айни пайтдаги ижтимоий, сиёсий, манавий-марифий фаолликлари борасидаги таҳлиллар ва улар томонидан келгусида амалга оширилиш керак бўлган режаларга бир қатор тўхталиб ўтилди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки тенгдош-тенгдошга кўзгу нақлининг амалий исботини ушбу йиғилишда кузатувчилар гувоҳи бўлишди. Келгусида ҳам бошланғич ташкилот фаолиятида бу каби тенгдош-тенгдошга тенденциясидан самарали фойдаланиш борасида келишиб олинди.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|