November 8

Инсон қадри учун, эл-юрт бахти учун!

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 ноябрдаги ЎРҚ-648-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида 11 ноябрь - "Ўзбекистон касаба уюшмалари куни" этиб белгилан.

Шу муносабат билан "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда "Инсон қадри учун, эл-юрт бахти учун!" шиори остида бир қатор танловлар, спорт мусобақалари ва байрам тадбири ташкил этилди.

Жумладан, мажмуа хотин-қизлари ҳамда ўз касбининг фидойиси бўлган энг фаол жамоатчи ходимлар ўртасида қизиқарли қувноқ спорт мусобақаси, мажмуа ёшлари ўртасида киберспорт турнири, ишчи-ходимлар ўртасида шахмат мусобақаси ҳамда иншолар танлови бўлиб ўтди.

Қуйида танлов ва спорт мусобақалари ғолиблари билан танишишингиз мумкин:

Мажмуа хотин-қизлари ўртасида бўлиб ўтган қувноқ спорт мусобақасида:

1-ўрин Уй-жойдан фойдаланиш хизматининг "УЖФХ" жамоаси;

2-ўрин Мажмуа иш юритувчиларидан иборат "Иш юритувчи" жамоаси;

3-ўрин Кўкаламзорлаштириш тармоғининг "Кўкалам" жамоаси.

Шахмат мусобақасида:

1-ўрин Кенжаев Искандар (Кўкаламзорлаштириш тармоғи);

2-ўрин Халилов Баҳриддин (Электр таъминоти цехи);

3-ўрин Қурбонов Ҳусан (Бош энергетик хизмати).

Иншолар танловида:

1-ўрин Бобоева Машҳура (ШГКМ поликлиникаси);

2-ўрин Халимова Зилола (“Эркатой-2” МТМ) ҳамда Тиляева Шодия (Интеграциялашган бошқарув тизими хизмати);

3-ўрин Тошпулатов Гулмурод – (Автотранспорт билан таъминлаш хизмати).

Киберспорт мусобақасида ғолиб бўлганлар:

Саидов Нуржахон (Саноат хавфсизлиги ва техника назорати хизмати);
Пардаев Икром (Механик таъмирлаш цехи);
Эргашев Шахбоз (Тайёр маҳсулотлар ва хом ашё цехи);
Умаров Мухаммад Али (Маҳсулотларни сотиш ва маркетинг хизмати);
Караев Саидакмал (Ишончлиликни бошқариш хизмати).

Шундан сўнг, мажмуанинг фаоллар залида, бўлиб ўтган танлов ва спорт мусобақаларининг ғолибларини тақдирлаш маросими ва бадиий қисм ташкиллаштирилди.

Тадбирда, Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши вакиллари, Қашқадарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ходимлари, мажмуа раҳбарияти ҳамда касаба уюшма қўмитаси фаоллари иштирок этишди.

Даставвал, тадбирни очиб бериш учун сўз навбати "Шўртан ГКМ" МЧЖ Касаба уюшма қўмитаси раиси А.Тўракуловга берилди. Касаба уюшма қўмитаси раиси ўз сўзининг аввалида шу тизимда фаолият юритаётган барча ишчи-ходимларни, касаба уюшма қўмитаси ходимлари ва фаолларини бугунги байрам билан табриклаб, ўзининг самимий тилакларини билдиргани ҳолда, Касаба уюшма қўмитасининг мажмуадаги бошланғич ташкилоти томонидан йил бошидан айни кунларга қадар бажарилган ишлар хусусида қисқача тўхталиб ўтди.

Сўнг мажмуа Бош директори ўринбосари Н.Халилов сўзга чиқиб, йиғилганларни байрам муносабати билан қизғин табриклагани ҳолда уюшманинг келгуси фаолиятига омад тилади.

Шунингдек, сўзга чиққанлар томонидан касаба уюшмаларининг ходимлар меҳнат фаолиятини муносиб ташкил этишдаги ўрни, ишчи-ходимларни бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари ва уларни маънавий ҳордиқ чиқаришлари, ходимлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида спорт мусобақалари, интеллектуал беллашувлар, маънавий-маданий тадбирлар мунтазам равишда ўтказиб борилиши ишчи-ходимларнинг ўз касбига фидойи бўлиб хизмат қилишларида муҳим аҳамият касб этиши ҳақида сўз юритилди.

Бадиий кечанинг кейинги қисми танловлар ва спорт мусобақалари ғолибларини тақдирлаш маросими билан давом этиб, сўнг тадбирга ташриф буюрган эстрада хонандаларининг дилтортар мусиқалари билан давом етди.

Мажмуа маъмурияти ва кўп минг сонли ишчи-ходимлари номидан "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Касаба уюшма қўмитаси ходимлари ва фаолларини 11 ноябрь - "Ўзбекистон касаба уюшмалари куни" билан чин қалбдан табриклаймиз ва келгуси фаолиятларида улкан зафарлар тилаб қоламиз!

Тадбирдан фотолавҳалар:

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|