January 23

"Шўртан ГКМ" МЧЖда ишлаб чиқариладиган полиэтилен маркалари ҳақида

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖнинг Полиэтилен ишлаб чиқариш цехи Sclairtech (Канада) технологияси бўйича турли маркали чизиқли полиэтилен грануласи олиш учун мўлжалланган бўлиб, йилига ўртача 125 минг тонна полиэтилен маҳсулоти ишлаб чиқариш қувватига эга.

Ҳозирги кунда мажмуанинг Полиэтилен ишлаб чиқариш цехида 30 хил турдаги полиэтилен маркалари ишлаб чиқарилади.

Қуйида мажмуада ишлаб чиқариладиган полиэтилен маркалари турлари ва уларнинг қай мақсадда ишлатилиши ҳақида билиб олишингиз мумкин:

F-Y720 - Суюқликни қадоқлаш учун саноат қопларини ишлаб чиқаришда хом-ашё сифатида фойдаланилади;

F-Y920 - Умумий мақсадларда фойдаланиладиган плёнка ишлаб чиқаришда хом-ашё сифатида фойдаланилади;

F-0120 - Умумий мақсадларда фойдаланиладиган плёнка ишлаб чиқаришда хом-ашё сифатида фойдаланилади;

F-0220-S - Плёнка (плёнка для мульчирования) ишлаб чиқаришда хом-ашё сифатида фойдаланилади;

F-0320 - Махсус юпқа (чўзиладиган) плёнка ишлаб чиқаришда хом-ашё сифатида фойдаланилади;

F-Y957 - Монофиламент матоли қоплар ишлаб чиқаришда хом-ашё сифатида фойдаланилади;

F-Y336 - Умумий фойдаланиш учун бардошли бўлган қоплар ишлаб чиқаришда хом-ашё сифатида фойдаланилади;

F-Y240 - Умумий фойдаланиш учун бардошли бўлган қоплар ишлаб чиқаришда хом-ашё сифатида фойдаланилади;

F-Y346 - Умумий фойдаланиш учун бардошли бўлган қоплар ишлаб чиқаришда хом-ашё сифатида фойдаланилади;

P-Y337 - Газ қувурлари ишлаб чиқаришда хом-ашё сифатида фойдаланилади;

P-Y242 - Босим остида ишлашга мўлжалланган катта диаметрли қувурлар ишлаб чиқаришда хом-ашё сифатида фойдаланилади;

P-Y342 - Босим остида ишлашга мўлжалланган қувурлар ишлаб чиқаришда хом-ашё сифатида фойдаланилади;

P-Y456 - Дренаж (канализация) қувурлари ишлаб чиқаришда хом-ашё сифатида фойдаланилади;

B-Y456 - Қолиплаш йўли билан олинадиган умумий маҳсулотлар ишлаб чиқаришда хом-ашё сифатида фойдаланилади;

B-Y460 - Қолиплаш йўли билан олинадиган (идишлар, қутилар) маҳсулотлар ишлаб чиқаришда хом-ашё сифатида фойдаланилади;

B-Y250-Ёқилғи идишлари ишлаб чиқаришда хом-ашё сифатида фойдаланилади;

R-0338 - Септик резервуарлар ишлаб чиқаришда хом-ашё сифатида фойдаланилади;

R-0333-U - Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган идишлар, ёқилғи баклари ва балиқлар учун махсус идишлар ишлаб чиқаришда хом-ашё сифатида фойдаланилади;

R-0448-U - Умумий мақсадларда фойдаланиладиган қолиплар ишлаб чиқаришда хом-ашё сифатида фойдаланилади;

I-0760 -Қутилар, бочкалар ишлаб чиқаришда хом-ашё сифатида фойдаланилади;

I-0754 - Саноат челакларини ишлаб чиқаришда хом-ашё сифатида фойдаланилади;

I-1561 - Умумий мақсадлар учун инжекцион қолиплар ишлаб чиқаришда хом-ашё сифатида фойдаланилади;

I-0525 - Инжекцион қолиплар (қопқоқ, идишлар) ишлаб чиқаришда хом-ашё сифатида фойдаланилади;

I-2560-Юпқа деворли маҳсулотлар учун инжекцион қолиплар ишлаб чиқаришда хом-ашё сифатида фойдаланилади;

I-1625 - Спорт анжомлари, ҳимоя воситалари ишлаб чиқаришда хом-ашё сифатида фойдаланилади;

O-Y446 - Монофиламент ленталари ишлаб чиқаришда хом-ашё сифатида фойдаланилади;

O-Y762 - Йўналтирилган монофиламент ишлаб чиқаришда хом-ашё сифатида фойдаланилади;

O-Y750 -Пойабзал таглиги ишлаб чиқаришда хом-ашё сифатида фойдаланилади;

WC-Y434 - Симлар ва кабелларни изоляциялаш учун хом-ашё сифатида фойдаланилади;

WC-Y734 - Симлар ва кабелларни изоляциялаш учун хом-ашё сифатида фойдаланилади.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|