December 22, 2022

Шўртан газ кимё мажмуасида "Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг финал беллашуви бўлиб ўтди

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ фаоллар залида "Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг 2022 йилги мавсуми финал босқичи беллашуви бўлиб ўтди.

Финал баҳсида, рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмаган ҳолда барча саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтиб келган жамоалар: Ички сув таъминоти цехининг - "OBI-HAYOT", Буғ газ ҳаво таъминоти цехининг - "ENERGY", Автотранспорт билан таъминлаш хизматининг - "TRANSPORTCHILAR", Завод марказий лабораториясининг - "KIMYOGAR" жамоалари ўзаро беллашдилар.

Ички сув таъминоти цехининг - "OBI-HAYOT" жамоаси
Буғ газ ҳаво таъминоти цехининг - "ENERGY" жамоаси
Автотранспорт билан таъминлаш хизматининг - "TRANSPORTCHILAR" жамоаси
Завод марказий лабораториясининг - "KIMYOGAR" жамоаси

Қизиқарли ва ҳис-ҳаяжонга бой бўлган финал баҳси натижаларига кўра: "Буғ газ ҳаво таъминоти" цехининг - "ENERGY" жамоаси 2 балл билан тўртинчи ўрин; Завод марказий лабораториясининг - "KIMYOGAR" жамоаси 3 - балл билан учинчи ўрин, очколар тенг келиб қолгани ҳисобига берилган қўшимча саволлар натижасида "Ички сув таъминоти" цехининг - "OBI-HAYOT" жамоаси 3 - балл билан иккинчи ўрин соҳиблари бўлишди. Автотранспорт билан таъминлаш хизматининг- "TRANSPORTCHILAR" жамоаси эса ўзларининг мавсум давомидаги энг ёрқин ўйинларини кўрсатгани ҳолда, 4 - балл билан "Брейн-ринг" мусобақасининг 2022 йилги мавсуми чемпиони бўлишди.

"БРЕЙН РИНГ" интеллектуал шоусининг "Финал" беллашуви натижалари:

Мазкур интеллектуал беллашув финалида ҳам томошабинлар билан "ўйин ичида ўйин" ўтказилиб, бошловчи томонидан берилган интеллектуал саволларга аниқ ва тўғри жавоб берган фаол иштирокчиларга "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ маъмурияти ҳамда Касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Интеллектуал шоу финал учрашуви якунида мажмуа раҳбарияти томонидан ғолиб жамоалар муносиб тарзда тақдирландилар.

"БРЕЙН РИНГ" интеллектуал шоуси финал баҳсидан фотолавҳалар:

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|