April 25

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда 28 апрель – "Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни" муносабати билан профилактик тадбирлар ва тактик ўқув машғулотлари ўтказилмоқда

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда 28 апрель – "Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни" муносабати билан Саноат хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва атроф-муҳит муҳофазаси бошқармаси ташаббуси билан профилактик тадбирлар ва тактик ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.

Ушбу тадбирлардан кўзланган асосий мақсад – ишчи-ходимлар ўртасида меҳнат хавфсизлиги маданиятини янада юксалтириш, фавқулодда вазиятларга тайёргарликни ошириш ва иш муҳитида соғлом ҳамда барқарор шарт-шароитни яратишдан иборат.

Тадбирлар доирасида ишчи-ходимлар учун қуйидаги йўналишларда амалий семинар ва машғулотлар ташкил этилмоқда:

  • Ёнғин хавфсизлиги: Ёнғин содир бўлган ҳолатда тўғри ҳаракат қилиш, ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланиш ва хавфсиз эвакуация қоидалари ўргатилмоқда;
  • Газ чиқиши ва авария ҳолатлари: Газ чиқишларини аниқлаш ва бундай ҳолатларда тезкор чора кўриш бўйича тренинглар ўтказилмоқда;
  • Биринчи тиббий ёрдам: Жароҳатланганларга дастлабки ёрдам кўрсатиш усуллари амалиётда кўрсатилмоқда;
  • Қутқарув хизматлари билан ҳамкорлик: Эвакуация жараёни ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлар бўйича қўшма машғулотлар ўтказилмоқда.

Шу билан бирга, тактик ўқув машғулотлари орқали ходимлар фавқулодда вазиятларда тўғри, тезкор ва жамоавий тарзда ҳаракат қилиш бўйича амалий кўникмаларни мустаҳкамламоқда.

Бундай тадбирлар нафақат ишчи-ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш, балки корхона фаолиятининг барқарорлиги, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва эҳтимолий хавф-хатарларнинг олдини олишда муҳим ўрин тутади.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|