March 17, 2022

Шўртан газ кимё мажмуасида ўтказилган “Инновацион ғоялар ва янги таклифлар” танлови ҳамда "Онлайн шахмат" чемпионати ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Шўртан газ кимё мажмуасида “Энг яхши инновацион ғоя" ва “Энг яхши рационализатор таклифи” кўрик-танлови эълон қилинган эди.

Мажмуада ушбу танловни ташкил этишдан мақсад инновацион, рационализаторлик ва ихтирочилик ғоялари, ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаштириш ва автоматлаштириш, янги маҳсулот чиқариш, маҳсулот сифатини ошириш, ёқилғи ва ёқилғи тежашга қаратилган долзарб вазифаларни ҳал этишда ижодий салоҳият ва ресурслардан самарали фойдаланишдан иборат. Бундан ташқари заводдаги энергия ресурслари, хом-ашё, материаллар, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати ва бошқа йўналишлари бўйича лойиҳаларни фаоллаштириш ҳам кўзланган.

Тақдим этилган таклифларда завод фаолиятининг турли йўналишлари – жараёнларни механизациялаштириш ва автоматлаштириш, иккиламчи ресурслардан фойдаланиш, ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш, чиқиндиларни қайта ишлаш, хавфсизлик ва атроф-муҳит муҳофазасини такомиллаштириш, энергия самарадорлигини ошириш ва энергия хавфсизлигини таъминлаш, муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш, янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сифатини ошириш, жараёнларни рақамлаштириш мавзулари қамраб олинган бўлиб, тадбир давомида танлов ғолиблари тақдирландилар.

“Энг яхши инновацион ғоя таклифи” танлови ғолиблари:

1. Назаров Шерзод - Метрология хизмати чилангари, 2. Ашуров Исматулло - Метрология хизмати муҳандиси, 3. Жалилов Зафар - НЎА ва Автоматика цехи бошлиғи.

“Энг яхши рационализатор таклифи” танлови ғолиблари:

1. Тошбоев Хўжамберди - бош технолог, 2. Муртазаев Отабек - Этилен ишлаб чиқариш цехи бошлиғи, 3. Абдурахманов Аброр - Технология гуруҳи етакчи технологи, 4. Юлдошев Бахтиёр - Этилен ишлаб чиқариш цехи қурилма бошлиғи, 5. Парманов Улуғбек - Этилен ишлаб чиқариш цехи қурилма бошлиғи, 6. Эллиев Хусниддин - Этилен ишлаб чиқариш цехи қурилма механиги.

Шунингдек, тадбир давомида Шўртан газ кимё мажмуасида ўтказилган "Онлайн шахмат" чемпионати ғолибларини ҳам тақдирлаш маросими бўлиб ўтди ва унда 1-ўринни эгаллаган Кўкаламзорлаштириш тармоғи ходими Искандар Кенжаев ҳамда НЎА ва А цехи ходими Санжар Қодировлар диплом ва 5 млн. сўмдан пул мукофоти билан рағбатлантирилди. 2-ўринни эгаллаган мажмуа бош метрологи Ҳабибулло Маҳмудов ҳамда Электр таъминоти цехи ходими Шароф Арабовлар диплом ва 4 млн. сўмдан пул мукофоти билан рағбатлантирилди. 3-ўринни эгаллаган Электр таъминоти цехи ходими Бахриддин Халилов ҳам диплом ва 3 млн. сўм миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати