November 8, 2023

"Шўртан ГКМ" МЧЖда "Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг навбатдаги беллашувлари бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 8 ноябрь куни "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда ишчи-ходимларнинг ижтимоий фаоллигини янада ошириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш ва ўз иқтидорларини ҳар томонлама намоён этишига имконият яратиш мақсадида ҳар йили анъанавий равишда ташкил этиб келинаётган "Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг 1-саралаш босқичи "F" ва "G" гуруҳи беллашувлари бўлиб ўтди.

Дастлабки беллашув "F" гуруҳидан жой олган Умумий овқатланиш цехининг "OSHPAZLAR", Саноат хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва атроф-муҳит муҳофазаси бошқармасининг "ABSOLYUT", Ички сув таъминоти цехининг "OBI HAYOT" жамоалари ўртасида ўтказилди.

Умумий овқатланиш цехининг "OSHPAZLAR" жамоаси
СХ, СС, М ва АММХ бошқармасининг "ABSOLYUT" жамоаси
Ички сув таъминоти цехининг "OBI HAYOT" жамоаси

3 раунд давом этган мазкур интеллектуал шоу натижаларига кўра Саноат хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва атроф-муҳит муҳофазаси бошқармасининг "ABSOLYUT" жамоаси 6 балл билан беллашув ғолибига айланди.

"БРЕЙН РИНГ" интеллектуал шоусининг 1 саралаш "F" гуруҳи беллашуви натижалари:

Куннинг иккинчи ўйини "G" гуруҳидан жой олган мажмуа поликлинкасининг "AVITSENNA", Оқова сувларни тозалаш цехининг "ZILOL", Ёшлар иттифоқи ШГКМ Бошланғич ташкилотининг "SMART", GTL 220/35/10 кв подстанциянинг "SUBSTATION" жамоалари ўртасида ўтказилди.

Мажмуа поликлинкасининг "AVITSENNA" жамоаси
Оқова сувларни тозалаш цехининг "ZILOL" жамоаси
Ёшлар иттифоқи ШГКМ Бошланғич ташкилотининг "SMART" жамоаси
GTL 220/35/10 кв подстанциянинг "SUBSTATION" жамоаси

3 раунд давом этган мазкур интеллектуал шоу натижаларига кўра Ёшлар иттифоқи ШГКМ БТ нинг "SMART" жамоаси 6 балл билан беллашув ғолиблигини қўлга киритди.

"БРЕЙН РИНГ" интеллектуал шоусининг 1 саралаш "G" гуруҳи беллашуви натижалари:

Қизиқарли баҳс мунозараларга бой бўлган мазкур интеллектуал беллашувлар давомида томошабинлар билан ҳам "ўйин ичида ўйин" ўтказилиб, бошловчи томонидан берилган саволларга аниқ ва тўғри жавоб берган фаол иштирокчиларга мажмуа маъмурияти ва Касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир сўнгида мажмуа Бош директори Ш.Асланов сўз олиб, ушбу интеллектуал ўйин ҳақида илиқ фикрлар билдириб ўтди ва томошабинлар билан йил давомида ўтказиб келинаётган "ўйин ичида ўйин" савол-жавобларида фаол иштироки ва топқирлиги учун Автотранспорт билан таъминлаш хизмати ходими Шахло Азимовага Шўртан газ кимё мажмуасининг махсус эсдалик совғаси топширилди.

Шунингдек, ҳайъат аъзолари томонидан интеллектуал шоу беллашувининг ушбу баҳсларидаги энг яхши ўйинчиси деб "SMART" жамоаси аъзоси Шахзод Нормуродов эътироф этилди ва мажмуа маъмурияти томонидан эсдалик совға билан тақдирланди.

Тадбирдан фотолавҳалар:

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|