April 23

"Шўртан ГКМ" МЧЖда Этилен ишлаб чиқариш цехининг EA-1821C аппаратида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда 

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда Этилен ишлаб чиқариш цехининг Газларни ажратиш қурилмаси EA-1821 C - тозаланган табиий газни совитиш учун мўлжалланган иссиқлик алмашинув аппаратида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

EA-1821 С аппаратининг вазифаси Этилен ишлаб чиқариш цехидаги Амин ёрдамида тозалаш қурилмасининг DА-1701 абсорбер аппаратидан тозаланиб келаётган табиий газни совитишдан иборатдир.

Совитишдан мақсад табиий газ таркибидаги намликнинг яхши конденсацияланиши ва қуритгичларда адсорбция жараёнини яхшилаш ҳисобланади.

Таъмирлаш ишлари давомида узлуксиз ишлаб чиқариш жараёни натижасида EA-1821 С аппаратнинг қувурлар жамланмасида ҳосил бўлган қолдиқларни тозалаш ва ювиш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан кўзланган асосий мақсад ёзги иссиқ ёки бўлиши мумкин бўлган аномал иссиқ об-ҳаво шароитида аппаратнинг узлуксиз ва хавфсиз ишлашини таъминлашдан иборатдир.

Маълумот учун, EA-1821 C иссиқлик алмашинув аппарати 2018 йилда "УЗБЕКХИММАШ" заводида ишлаб чиқарилган бўлиб, 2018 йилда мажмуага олиб келинган ва ўрнатилган.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|