October 27, 2021

“Навоиазот” АЖ Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчилари Шўртан газ кимё мажмуасининг Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти фаолияти билан танишишди

Шўртан газ кимё мажмуасида Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган ишлар ҳамда мажмуа ёшларига яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш ва тажриба алмашиш мақсадида “Навоиазот” АЖ бошланғич ташкилоти етакчилари Шўртан газ кимё мажмуасига келишди.

Танишув давомида мажмуада ёшларга яратилган имкониятлар, шарт-шароитлар, бошланғич ташкилот Кенгаши фаолияти, ёш координаторлар ва Ёшлар иттифоқи қошида ташкил этилган клублар фаолияти, йил давомида мажмуада ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар ҳамда ёшлар маркази фаолияти билан яқиндан танишишди.

Шунингдек, “Навоиазот” АЖ ёшларига мажмуанинг малакали мутахассислари томонидан корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнлари ҳақида тўлиқ маълумотлар берилди ва мажмуанинг этилен, полиэтилен, завод марказий лабораторияси, буғгазҳаво таъминоти цехларида бўлган ёшлар мажмуанинг технологик имкониятлари ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлишди. Қолаверса, навоийлик ёшлар мажмуа ишчилар шаҳарчасида барпо этилган замонавий ётоқхоналар, ошхоналар, спорт майдонлари ҳамда тренажёр залларини ҳам кўздан кечиришди.

Шу ўринда, “Навоиазот” АЖ Ёшлар иттифоқи ва “Шўртан ГКМ” Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотлари ўртасида келгусида кенг кўламли ҳамкорлик ишларини олиб бориш ва ўзаро тажриба алмашиш, шунингдек, корхона ёшлари ўртасида саёҳатлар ҳамда интеллектуал ва спорт мусобақаларини ташкил этиш масалалари бўйича келишиб олинди.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|