Шўртан газ кимё мажмуасида 2022 йил якунларига кўра "Йил ходими" аниқланди
Маллаев Ботир Нуриллаевич 2000 йил 18 майда, Шўртан газ кимё мажмуаси Завод марказий лабораториясига ишга қабул қилинган. Мажмуанинг ишга тушириш жараёнида фаол иштирок этди. Ўз фаолияти даврида Fisher SWW, ABB, Nova Chemicals, IPEDEX каби чет эл компаниялари мутахассислари билан бирга ишлаб билим ва малакаларини оширибгина қолмай, Завод марказий лабораториясини ишга қўшишда фаол иштирок этди.
2004 йил 20 январда мажмуада янги ташкил этилган “Сифат назорати” гурухига, 2008 йил 14 майдан мажмуа “Сифат менеджмент тизими” гурухига раҳбар этиб тайинланди. У мажмуада ишлаб чиқарилаётган барча турдаги тайёр маҳсулотларни сифатини назорат қилиш ва бошқаришда халқаро меъёрий талабларни бажарилишини назорат қилишда раҳбарлик қилиб келди ва бу ишларини ташкил этишга ўзиниг билимларини намоён этди. Мажмуада ишлаб чиқарилаётган тайёр турдаги маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида турдош корхоналар фаолиятлари билан яқиндан танишиб доимий алоқада бўлди.
Ҳозирги кунда у Завод марказий лабораторияси бошлиғи лавозимда ишлаб келмоқда.