“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖнинг Путур етказмасдан текшириш лабораторияси ЎзДСт 3410:2019 стандарти талабларига мувофиқ маъқуллашдан ўтказилди
“Ўзбекистон Аккредитация Маркази” Давлат унитар корхонасининг 2023-йилнинг 23-февралдаги М-63-сонли буйруғига асосан, 2023-йил 2-3-март кунлари “Ўзбекистон Аккредитация Маркази” Давлат унитар корхонасининг баҳолаш комиссияси томонидан "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖнинг Саноат хавфсизлиги ва техник назорат хизмати таркибидаги Путур етказмасдан текшириш лабораторияси ЎзДСт 3410:2019 стандарти талабларига мувофиқлиги ва техник жиҳатдан малакалилиги мақуллашдан ўтказилди.
Маъқуллаш жараёнида, Марказ томонидан сўралаётган фаолият соҳасида синов ёки ўлчовларни ўтказиш учун лабораторияда етарлича шарт-шароитларнинг ва малакали ходимларнинг мавжудлигини аниқлаш ишлари амалга оширилди.
Маъқуллаш давомида баҳолаш комиссияси томонидан қуйидаги талаблар ва шартлар қўйилган эди:
- маъқуллаш тартибидан ўтишга қўйиладиган талабларни белгиловчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мажбурий риоя қилиш;
- лаборатория фаолиятини самарали амалга ошириш учун зарур бўлган эгалик ёки бошқа мулкий ҳуқуқ, шунингдек, ижара ҳуқуқи асосида бино ва иншоотлар, техник, технологик ва аппарат-дастурий воситаларнинг мавжудлиги;
- техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлган ишлаб чиқариш бинолари ва атроф муҳит шарт-шароитлари мавжудлиги;
- сўралаётган маъқуллаш соҳасига мувофиқ синовлар ўтказилишини таъминлайдиган синов, ўлчов воситалари, стандарт намуналарнинг мавжудлиги;
- малакаси маъқуллаш жараёнида Марказ томонидан баҳоланадиган ва сўралаётган маъқуллаш соҳасида малакага эга бўлган ходимларнинг мавжудлиги, уларнинг ўзаро алмашинувчанлигини таъминланганлиг;
- сўралаётган маъқуллаш соҳасига мувофиқ синов усулларини тартибга солувчи техник жиҳатдан тартибга солиш норматив ҳужжатларнинг мавжудлиги ва бошқалар.
ЎзДСт 3410:2019 “Синов лабораторияларнинг техник жиҳатдан малакасига қўйиладиган умумий талаблар” давлат стандартига мувофиқ, “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖнинг Путур етказмасдан текшириш лабораториясида ўтказилган баҳолаш натижалари бўйича комиссиянинг 2023-йил 3-мартдаги 63-сонли далолатномасининг хулосасига кўра, баҳолаш натижасида номувофиқлар аниқланмади.
Ўтказилган баҳолаш натижасида “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Путур етказмасдан текшириш лабораториясининг фаолияти ЎзДСт 3410:2019 стандарти талабларига мувофиқ деб топилди ва 2023 йил 06 мартдаги ML.1049-рақамли маъқуллаш сертификати тақдим этилди.