June 2, 2022

"Шўртан ГКМ" МЧЖ ходимаси “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимда ўтказилаётган “Шахмат кунлари” турнирида хотин-қизлар ўртасида ғолибликни қўлга киритди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 14 январдаги “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4954-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшриғига асосан “Шахмат кунлари” турнири бўлиб ўтди.

“Ўзбекнефтаз” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси, Персонални бошқариш департаменти томонидан Тошкент шаҳридаги Халқаро шахмат академиясида уюштирилган мусобақада тизимдаги корхоналардан ходимлар ўзаро куч синашишди.

Мусобақа Халқаро шахмат федерациясининг амалдаги қоидалари асосида ташкил этилди ва рапид йўналишида 2 гуруҳда яъни аёллар ҳамда эркаклар ўртасида ташкил этилди.

Кескин курашларга бой бўлган учрашувлар натижасига кўра, ғолиблар тўплаган очколари сонига қараб аниқланди. Қувонарли жиҳати шундаки, аёллар ўртасидаги муросасиз кечган баҳсларда "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ ходимаси Хуршида Қўзиева рақибаларига имкон қолдирмаган ҳолда, аёллар ўртасидаги беллашувнинг мутлоқ ғолиблигини қўлга киритди!

Ушбу ғалаба билан "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ меҳнат жамоаси Хуршида Ҳасановнани табриклаб, келгуси ўйинларда ҳам омадлар тилайди.

"Шуртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|