December 20, 2024

Барча финалчилар маълум бўлди

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда ишчи-ходимларнинг ижтимоий фаоллигини янада ошириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш ва ўз иқтидорларини ҳар томонлама намоён этишига имконият яратиш мақсадида ҳар йили анъанавий равишда ташкил этиб келинаётган "Брейн-ринг" интеллектуал ўйинининг жорий йилги мавсумдаги навбатдаги ярим финал босқичи беллашувлари ўтказилди.

Дастлабки ярим финал баҳсида Назорат ўлчов асбоблари ва автоматика цехининг- "ORION", Умумий овқатланиш цехининг- "OSHPAZLAR", Буғ газ ҳаво таъминоти цехининг- "ENERGE" жамоалари;

Иккинчи ярим финал баҳсида Автотранспорт билан таъминлаш хизматининг - "TRANSPORTCHILAR", Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш хизматининг - "ECOLIGHT", Кўкаламзорлаштириш тармоғининг – "KO'KALAM" жамоалари;

Сўнги ярим финал баҳсида эса Ишлаб чиқариш диспетчерлик хизматининг - "ARISTOKRATLAR", Полиэтилен ишлаб чиқариш цехининг - "UZCLEAR", Завод марказий лабораториясининг "KIMYOGAR" жамоалари ўзаро беллашишди.

3 раунддан давом этган интеллектуал ўйинлар натижаларига кўра:

1 ўйинда Умумий овқатланиш цехининг- "OSHPAZLAR" жамоаси 5 балл билан, 2 ўйинда Кўкаламзорлаштириш тармоғининг – "KO'KALAM" жамоаси 5 балл билан, 3 ўйинда Завод марказий лабораториясининг "KIMYOGAR" жамоаси 6 балл билан финал беллашувига йўлланмани қўлга киритишди.

Қизиқарли баҳс мунозараларга бой бўлган мазкур интеллектуал беллашувда томошабинлар билан ҳам "ўйин ичида ўйин" ўтказилиб, бошловчи томонидан берилган интеллектуал саволларга аниқ ва тўғри жавоб берган фаол иштирокчиларга Касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди.

Шунинг билан мазкур интеллектуал ўйиннинг жорий йилги мавсумдаги барча саралаш ва ярим финал беллашувлари ўз якунига етди ва қуйидаги жамоалар финал беллашувида "Брейн-ринг-2024" кубоги учун ўзаро куч синашадилар:

  • Саноат хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва атроф муҳит муҳофазаси бошқармасининг "ABSOLYUT" жамоаси;
  • Умумий овқатланиш цехининг- "OSHPAZLAR" жамоаси;
  • Кўкаламзорлаштириш тармоғининг – "KO'KALAM" жамоаси;
  • Завод марказий лабораториясининг "KIMYOGAR" жамоаси.

Финал баҳсида иштирок этувчи барча жамоаларга омад тилаймиз!

"БРЕЙН РИНГ" интеллектуал шоуси ярим финал баҳсларидан фотолавҳалар:

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|