November 28, 2022

Шўртан газ кимё мажмуасида "Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг ярим финал босқичи навбатдаги беллашуви бўлиб ўтди

Шўртан газ кимё мажмуасининг фаоллар залида "Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг навбатдаги беллашуви Мажмуа асосий бошқарув корпусининг - "OPTIMUS", Қаршитермопласт цехининг - "EKO-PLAST", Завод марказий лабораториясининг "KIMYOGAR" жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.

Мажмуа асосий бошқарув корпусининг - "OPTIMUS" жамоаси
Қаршитермопласт цехининг - "EKO-PLAST" жамоаси
Завод марказий лабораториясининг "KIMYOGAR" жамоаси

3 раунд давом этган мазкур интеллектуал шоу натижаларига кўра Завод марказий лабораториясининг "KIMYOGAR" жамоаси 7-балл билан навбатдаги беллашув ғолибига айланишди.

"БРЕЙН РИНГ" интеллектуал шоусининг навбатдаги беллашуви натижалари:

Қизиқарли баҳс мунозараларга бой бўлган мазкур интеллектуал беллашувда энг яхши ўйинчи дея Завод марказий лабораториясининг "KIMYOGAR" жамоасининг аъзоси Акбарали Расулов беллашувдаги энг яхши ўйинчи дея эътироф этилиб, Мажмуа раҳбари томонидан тақдирланди.

"БРЕЙН РИНГ" интеллектуал шоусидан фотолавҳалар:

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|