"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Алоқа гуруҳи фаолияти ҳақида
"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Алоқа гуруҳи 2001 йилда иш фаоилиятини бошлаган. Дастлаб Алоқа узелида саноқли ходимлар бўлиб, 1 нафар хизмат бошлиғи, 1 нафар техник ходим ва 1 нафар монтёр билан иш бошланган.
Ўша даврларда, Ғузор ва Қарши шаҳарларидан Шўртан газ кимё мажмуасигача тўғридан-тўғри ётқизилган алоқа кабеллари бўлмаганлиги сабабли, ташқи ташкилотлар ва хориж компаниялари билан алоқалар “Ўзбектелеком” давлат корхонасининг ягона кабели ва Шўртан газ кимё мажмуасида жойлашган «ИКМ-30» курилмаси оркали амалга оширилган.
Бугунги кунга келиб, Алоқа гуруҳида 16 нафар ишчи-ходимлар меҳнат қилмоқдалар. Шулардан 6 нафари ёш ходимларни ташкил этади.
Алоқа гуруҳи ходимлари мажмуада қуйидаги алоқа воситаларига хизмат кўрсатади:
- 2 дона ATC;
- 600 дан ортиқ шаҳар телефон рақамларига (ўрнатиш, таъмирлаш ва тиклаш);
- 65 та қўл радиостанцияларига;
- 14 та стационар радиостанцияларга;
- 3 та базали радиостанцияларга;
- Пейжинг алоқага (тезкор ва юқори овоз билан чақирув ҳамда сўзлашув системаси);
- Ички мини АТС ларга;
- Байрам тадбирлари учун овоз кучайтириш мосламаларига.
Ҳозирги кунда Алоқа гуруҳи томонидан мажмуада Хитойнинг HUAWEI машрутизатор ва коммутаторлари, Германиянинг SIEMENS компаниясининг рақамли кўп каналли аппаратуралари, Туркиянинг NETAS рақамли Автомат Телефон Станциялари мавжуд.
Шунингдек, халқаро, шаҳарлараро, факс, интернет, видео конференция алоқа, IP-TV, IP-телефония, SMS, VPN, MMS, ISDN, АОН алоқа хизматларидан фойдаланиш имконияти яратилган ва таъминланган.
2013 йилда Алоқа гуруҳи ходимлари томонидан «Ўзбектелеком» АЖ Қашқадарё филиали ходимлари билан биргаликда Ғузор-ШГКМ-Нуристон оралиғида оптик толали алоқа кабели лойиҳаси ишлаб чиқилди ва кабеллар ётқизилди
Бу эса ўз навбатида, "Шўртан ГКМ" МЧЖ ҳудуди, мажмуа ишчилар шаҳарчаси, “Uzbekistan GTL” ишчилар шаҳарчаси ва “Uzbekistan GTL” заводидаги алоқа линияларини халқаро телекоммуникация алоқа линияларига уланиш имконини берди.
Шунингдек, Алоқа гуруҳи ходимлари томонидан 2014 йил декабрь ойида мажмуа ҳудудидаги радио алоқа воситаларини рақамли радио алоқа режимига ўтказиш ишлари амалга оширилди. Бу Қашқадарё вилояти ҳудудида жойлашган саноат корхоналари орасида биринчи рақамли радио алоқа эди.