Шўртан газ кимё мажмуасида таъмирлаш жараёнларига янгича ёндошув
Маълумки, ҳар бир соҳада соҳанинг ривожи унинг келгусидаги истиқболлилиги ундаги ишчи кучи салоҳияти, техника-технологияларнинг имконияти ва ундан тўғри фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ишларга боғлиқ.
Шўртан газ кимё мажмуасида ҳам бу борада 2021 йил ноябрь ойида замонавий ёндошувларга асосланган Ишончлилиликни бошқариш тизимини жорий қилиш бошланди. Жумладан, таъмирлаш ишларига қилинадиган сарф-харажатларни камайтириш мақсадида айрим жиҳозларга амалдаги техник ҳолати бўйича таъмирлаш босқичма-босқич йўлга қўйилмоқда. Бунинг учун Ишончлиликни бошқариш хизмати мутахассислари томонидан мажмуада мавжуд бўлган 1425 та жиҳозда RPN-таҳлили олиб борилиб, уларни муҳимлик даражаси бўйича категорияларга ажратилди.
Бунинг натижасида қурилмаларнинг узлуксиз иш жараёнини таъминлаш билан бир қаторда ортиқча сарф бўладиган маблағларни тежаб қолиш ҳам режалаштирилган.