ХИТОЙЛИК КОМПАНИЯ БИЛАН МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ БЎЙИЧА МEМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2023 йил 24-25 октябрь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида тадбиркорлик субъектлари билан кооперация алоқаларини кенгайтириш орқали саноат маҳсулотлари ҳажмини ошириш бўйича берилган топшириқ ва вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 22 ноябрь куни "Uzeltexsanoat" уюшмасида "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ, "Techno Cable Group" МЧЖ ҚК ҳамда Хитойнинг "Hainan Xin’ao Chen Supply Chain Management Co., Ltd" хорижий компанияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолади.
Унга кўра, кабель маҳсулотлари учун импортдан олиб келинаётган "sshitiy polietilen" хомашёсини маҳаллийлаштириш бўйича қўшма лойиҳа Қашқадарё вилоятида амалга оширилади.
Лойиҳа 2024-2026 йиллар оралиғида Шўртан газ кимё мажмуасига қарашли "Қаршитермопласт" цехи ҳудудидаги саноат зонасида амалга оширилиши кўзда тутилган бўлиб, лойиҳа қиймати 60 млрд сўмни ташкил этади.
Кейинги босқичда лойиҳани амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, навбатдаги қадамларга ўтилади.