October 3, 2022

Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Бош иншоотидан "GTL” заводигача газ қувурини тортиш ишлари якунига етди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти томонидан, “Uzbekistan GTL” заводида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни республика ички истеъмолчиларига паст нархларда етказиб бериш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Аввал, хабар берганимиздек, Шўртан ҳудудидаги конлар, хусусан “Шўртан” кони Шўртан газкимё мажмуаси ва “Uzbekistan GTL” заводининг хомашё базаси ҳисобланади. Ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси доирасида, Шўртан газ кимё мажмуаси ҳамда "Uzbekistan GTL" заводлари учун Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Бош иншоотидан қўшимча диаметри 1020 мм.ни, узунлиги 33 км.ни ташкил этадиган газ қувури тортиш ишлари амалга оширилди. Лойиҳанинг асосий бошқарув қисми яни Ўлчов узели Шўртан газ кимё мажмуаси ҳудудида жойлашган бўлиб, магистрал қувурни узелга улаш 530 м.м диаметрли умумий узунлиги 300 метрни ташкил этувчи қувур орқали амалга оширилиб, Лойиҳа доирасидаги барча синов ишлари муваффақиятли якунланди.

2022 йилнинг 3 октябрь санаси билан Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли конлардан Шўртан газ кимё мажмуасига қуритилган табиий газнинг илк оқими қабул қилиб олинди.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|