"Шўртан ГКМ" МЧЖда “9-декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш куни” га бағишланган “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди
Жорий йилнинг 10 декабрь куни "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда “9-декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш куни” га бағишланган “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди.
Тадбирда мажмуа раҳбарияти, мутасадди ходимлар, ОАВ вакиллари ҳамда ишчи-ходимлар иштирок этишди.
Тадбир давомида "Ўзбекнефтгаз" АЖ молиявий ва комплаенс назорат департаменти комплаенс назорат бўлими ҳудудлар билан ишлаш гуруҳи "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ бўйича бош комплаенс инспектори Б.Мамадиёров томонидан мажмуада коррупциоген ҳолатларни олдини олиш, юзага келиши мумкин бўлган шу каби ҳолатларни профилактика қилиш борасида мажмуада ишлаб чиқилган ва тасдиқланган "Йўл харита"си ва чора-тадбирлар режаси доирасида амалга оширилган ишлар бўйича йиғилиш иштирокчиларига маълумотлар берилди.
Таъкидландики айни кунларга қадар комплаенс хизмати томонидан махсус бўлим, юридик хизмат, иқтисодий комплекс ва мажмуанинг барча цех, хизмат, тармоқ ва бўлимлар ходимлари билан ҳамкорликда бир қатор семинар - тренинг машғулотлари ҳамда давра суҳбатлари ўтказилиб, ходимларнинг огоҳлик даражалари ортишига эришилди ва ҳуқуқий саводхонликлари оширилди. Шунингдек, мажмуанинг Персонални бошқариш хизмати ходимлари билан ҳамкорликда манфаатлар тўқнашувини олдини олиш борасида ишчи-ходимлардан декларациялар ва аноним сўровномалар олиниб келинмоқда.
Шунингдек, тадбирда сўз олганлар томонидан жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни қарор топтириш ўта долзарб масала эканлиги, гарчи уни бажариш доирасида масъул идоралар белгиланган бўлсада, унинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун ҳар бир фуқаро ўзида масъулият ҳис этса, қўйилган мақсад ва муддаолар ечими пайдо бўлиши таъкидланди.
Тадбир ўзаро очиқ мулоқот тарзида ўтиб, тадбир иштирокчилари томонидан берилган саволларга мутасаддилар томонидан атрофлича жавоблар берилди.